RU

Последние новости

08:03Вадим Абрамов: «Нотўғри ўйнадик, кетма-кет икки ўйинда ҳам одатдаги ўйинимизни кўрсата олмаганимиз мени кўпроқ безовта қилади»  0 07:29Теннис афсонаси "Реал Мадрид" президенти бўлмоқчи  0 01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  1 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  6 01:31"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда  2 00:49"Хвича икки йилдан сўнги Англия ёки "Реал"га йўл олади. Бошқалар унинг учун тўлай олишмайди"  3 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  5 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  12 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  3 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  36 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  5 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  5

"Андижон"нинг келажаги, сўнгги йиллардаги пасайиш ва "Навбаҳор" билан ўйин". Иброҳим Отахонов билан интервью Новости

"Андижон"нинг келажаги, сўнгги йиллардаги пасайиш ва "Навбаҳор" билан ўйин". Иброҳим Отахонов билан интервью

Суперлиганинг 12-турига келиб "Андижон" жамоаси узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди.

"Навбаҳор" билан кечган учрашувда Ёрқин Назаров шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Ҳимоя чизиғи вакилларининг ишончли ҳаракатлари жамоанинг ютуғида катта рол ўйнади, дея оламиз.

Мазкур учрашувдан сўнг жамоанинг кам сонли тажрибали футболчиларидан бири Иброҳим Отахоновга бир нечта саволлар билан юзландик.

- Дарҳақиқат кеча чинакам дерби гувоҳига айландик. "Андижон" тактик томондан "Навбаҳор"ни ютди, десак муболаға бўлмайди. Танланган тактика ва ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Фикрингизга қўшиламан. Тўғри айтдингиз, танлаган тактикамиз иш берди. Учрашувга тайёргарлик жараёнида "Навбаҳор"нинг сўнгги ўйинларини ўрганиб чиққандик. Шундан келиб чиқиб ўз ўйинимизни ташкил қилишга ҳаракат қилдик. Якунда биз учун омадли кеча бўлди. Стадионга ташриф буюриб қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. 

- "Андижон" шу пайтга қадар "Навбаҳор" майдонида ғалаба қозонишни уддасидан чиқа олмаганди. Нима, деб ўйлайсиз, балки мазкур жиҳат ҳам жамоага қўшимча мотивация бердими?

- Ҳа, жамоамизга Наманганда ютуқни қўлга киритиш насиб қилмаганди. Янги тарих яратдик, десам ҳам бўлади. 

- Жамоанинг Суперлигада биринчи даврадаги иштироки борасида нима дея оласиз? Лекин сўнгги турларга келиб "Андижон"нинг ўйинида ижобий ўзгариш борлигини пайқадик...

- Тўғри таъкидладингиз. Биласиз, жамоамиз ёш футболчилар билан янгидан шаклланмоқда. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Ўз ўйинимизни топиб олиш қийин кечди. Охирги учрашувларда ўзимизга бўлган ишонч ортиши ҳисобига ўйинимиз ҳам ўхшади ва мана натижа ҳам секин-аста келди. 

- Жамоадаги кам сонли тажрибали футболчилардан бири бўласиз. Шунингдек ҳақиқий Андижон ўғлонисиз десак муболаға бўлмайди. Мавсум бошида яна катта футболга қайтдингиз. Бунга нима туртки бўлди ?

- "Андижон" мен учун бегона жамоа эмас. Клубнинг эшиклари мен учун ҳамиша очиқ, деб ўйлайман. Мураббийлар мени жамоада кўришни исташди. Уларга қўлимдан келганича ёрдам беришга ваъда бердим. 

- Клубнинг сўнгги йилларда жон сақлаш учун курашгани ачинарли ҳолат эмасми?  

- Жамоа охирги мавсумларда Суперлигада қолиш учун ҳаракат қилаётгани тўғри. Лекин бугунги кунда "Андижон"да катта ўзгаришлар бўлмоқда. Клуб президенти Журъатбек Қувватов 3 йил ичида жамоани кучлилар қаторига олиб киришга бел боғлаган. Барча бирдек ҳаракат қилмоқда. Раҳбариятнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. 

- Сўнгги дақиқаларда ҳимоячи Усмонали Исмоналиевнинг ҳужумга ўтиши олдиндан ўйланган тактика эдими?

- Ўйин дурангга қараб кетаётганди. Биз охирги дақиқалар қолганини билиб ҳужумга ўтдик. Усмонали Исмоналиев ҳужумчи ролида жуда яхши ўйнади ва тўпни яхши қабул қилиб олиб ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. 

-  Андижон футболининг эртасини қандай кўряпсиз?

- "Андижон"нинг келажаги борлиги аниқ. Амалга оширилаётган ишлар ўз мевасини беришига ишонаман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика