"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди
24 фев 22:08
Новости
"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди
"Андижон" жамоаси қишки селекция жараёнидаги баъзи режаларини ўзгартиришга қарор қилди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, жамоа таркибида бир қатор кутилмаган трансфер қарорлари қабул қилинган.
Осиё чемпиони билан шартнома бекор қилинди
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сафида қитъа биринчилигида зафар қучган ҳужумчи Асилбек Алиев "бургутлар" сафида ҳаракат қилмайдиган бўлди. Бунга унинг ўрнига жамоадоши Сайфиддин Содиқовнинг жалб қилингани сабаб бўлган. Натижада, Алиев ва клуб ўртасидаги шартнома ўзаро келишувга кўра бекор қилинди.
Аббос Абдуғаффоров легионерга айланди
Шунингдек, "Андижон"нинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Аббос Абдуғаффоров фаолиятини қўшни республикада давом эттирадиган бўлди. Ёш футболчи ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида Қирғизистон чемпионати иштирокчиси бўлмиш "Алай" жамоасига ижарага берилди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии