RU

Последние новости

18:41Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  17 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  0 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  8 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  5 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  47 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

"Андижон" ўз майдонидаги нохуш анъанага чек қўя оладими? Новости

"Андижон" ўз майдонидаги нохуш анъанага чек қўя оладими?

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган "Андижон" — "Металлург" учрашуви ўтказилади.

Жамоалар чемпионат доирасида ўзаро 40 маротаба тўқаш келган. Шундан 17 тасида бекободликларнинг қўли баланд келган бўлса, 12 учрашувда андижонликлар устунлик қилишган. Яна 11 ўйинда томонлар муроса кўчасини танлаган. Тўплар нисбати — 56:67, "Металлург" фойдасига.

Суперлигага қайтишини шов-шув билан бошлаган водий клубининг шиддати кейинги турларда пасайди. Дастлабки турларда рақиблари томонидан "бомбардимон" қилинган "Металлург"да эса аксинча, янги мураббий қўл остида ўз ўйинини топиб олмоқда. Шунга қарамасдан, мезбонлар ўз майдонида, меҳмонлар эса ҳали сафар учрашувида ғалаба нашидасидан баҳраманд бўлгани йўқ.


Охирги ўзаро беш учрашув

"Андижон" — "Металлург" 1:2

"Металлург" — "Андижон" 2:0

"Металлург" — "Андижон" 1:1

"Андижон" — "Металлург" 0:2

"Металлург" — "Андижон" 0:2


Учрашувни ўтказиб юборадиган футболчилар

 

Абдулазиз Юсупов - "Андижон"

Асилбек Айсаров - "Андижон"

Элдор Адҳамов - "Андижон"

Шерзод Эсанов - "Андижон"

Аҳтам Назаров - "Андижон"

Шаҳбоз Эркинов - "Андижон"


Қизиқарли фактлар

- "Андижон" кетма-кет тўрт ўйиндан бери "Металлург"ни мағлуб эта олмаяпти;

- Шунингдек, "Андижон" ўз майдонидаги сўнгги тўрт ўйинда "Металлург"ни енголмаган;

- "Андижон" Суперлига доирасида ўз майдонидаги охирги бешта учрашувда рақибларини мағлуб эта олмаган;

- "Металлург" ҳам Суперлига доирасида меҳмондаги тўрт учрашувда ғолиб чиқмаган.


Ҳакамлар

 

Учрашувни Ҳусан Музаффаров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу 26 ёшли ҳакамнинг Суперлигадаги учинчи учрашуви ҳисобланади. Ўтган йили тошкентлик ҳакам "Металлург" иштирокидаги икки, "Андижон" қатнашган учта ўйинда ишлаган. Қизиқ томони, ушбу баҳсларда иккала жамоа ҳам мағлубиятга учрамаган.


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика