RU

Последние новости

09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  0 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  0 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  7 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  16 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  50 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2

"Андижон" клуби сметаси ЎФА томонидан маъқулланди Новости

"Андижон" клуби сметаси ЎФА томонидан маъқулланди

Теги :  Андижон
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрелдаги "Футбол клублари фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 261-сонли қароридан келиб чиқиб, Мусобақалар регламентига Суперлига ва Про лига клублари йиллик харажатлари сметасини ФИФА ҳамда ОФК талабларини инобатга олган ҳолда ЎФА билан келишиши масаласи киритилганди.  

Футбол клубларига ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш муҳим аҳамият касб этади. 2022 йилги мавсум олдидан клублар илк бор ўз сметасини келишиш учун ЎФАга тақдим этганди. Энди улар 2022 йилги сметадан ўрин олган маблағлар мақсадли сарф этилиши юзасидан комиссия суҳбатида бўлади. 

Шу мақсадда клублар бирма-бир йиллик бюджет сметасини махсус комиссия олдида ҳимоя қилиб чиқмоқда. Бунгача бир қатор жамоалар бу ишни бажарган бўлса, энди навбат “Андижон” жамоасига ҳам етиб келди. 

Клуб бош директори Улуғбек Мирзаев куни кеча ЎФАда ташкил этилган махсус комиссия суҳбатида бўлиб, жамоанинг йиллик бюджетини йил давомида қандай тақсимланиши юзасидан муваффақиятли ҳимоя қилди. 

Қайд этилишича, “Андижон” клубининг йиллик сметасидан асосий жамоа, U-21, U-19, аёллар ва футзал жамоалари, шунингдек, администрация, хизмат кўрсатувчи персоналлар каби 7 та бўғин жой олган. Улар учун ойма-ой харажатлар қандай тақсимланиши алоҳида кўрсатиб ўтилди. Қолаверса, стадион майдонини яхшилаш, “прожектор” масаласи бўйича ҳам маблағларнинг ўринли сарфланиши рақамларда келтириб ўтилган. 

ЎФА комиссияси томонидан "Андижон" футбол клубининг сметаси маъқулланди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика