RU

Последние новости

16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  2 16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  2 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  9 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  8 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0

"Андижон" билан парадоксал вазият юзага келди Новости

"Андижон" билан парадоксал вазият юзага келди

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Telegram'даги саҳифасида "Андижон" футбол клуби билан боғлиқ ҳолат ҳақида фикр билдирди.

"Клубга собиқ футболчилар олдидаги қарзлари туфайли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқланган. 

Айтишларича, қарзлар 2015 йилги. Клуб бу қарзларни тан олади, аммо қайтаришга шошилмаяпти.

Хўш, бунинг нимаси парадокс? – Клуб қарзларни тан олиши.

Бошқача бўлиши мумкинми? – Мумкин. Чунки айнан шу клуб 2020 йилдаги собиқ ходимлар ва бошқа ташкилотлар олдидаги бошқа қарзларини тан олмайди.

Ва бу ходимларнинг ваколатли органларга мурожаатлари ҳеч нарсани англатмайди. Чунки улар айтганидек, "Андижон" ФКнинг амалдаги инкарнацияси (мужассамлиги) фақат 2020 йилнинг охирида қонуний рўйхатга олинган. Ва шунинг учун Ўзбекистон қонунчилиги нуқтаи назаридан клубнинг аввалги ходимлари олдидаги қарзлари қайтарилиши шарт эмас.

Шундай қилиб, парадокс:

Бир томондан, "Андижон" ФК аввалги клубининг футболчи ва мураббийлар олдидаги қарзларини тан олади, аввалги клубнинг хизматларини тан олади (акс ҳолда, 2021 йилда Суперлигада ўйнай олмасди), лекин бошқа қарзларини тан олмайди. 

Айтиш жоиз, жабрланувчилар клубнинг энг кам маош оладиган ва энг ҳимоясиз ходимларидир. Улар эса ўз юртларида адолат излашдан чарчаган ҳолда ФИФА ва ОФКга шикоят ёзишга тайёр.

Дарвоқе, "Андижон" ФК 2020 йил охирида тузилган ва айни пайтда 2015 йил учун қарзларини тан олган бўлса, аудиторлик ҳисоботи қандай кўринишдалигини кўриш қизиқ", – дейилади Никимбаев постида.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика