RU

Последние новости

10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  1 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  10 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  8 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  12 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  4 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  5 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0

"Аndijan Football Awards-2022" тақдирлаш маросими ўтказилди Новости

"Аndijan Football Awards-2022" тақдирлаш маросими ўтказилди

Кеча Андижон футбол ассоциациясининг йил якунларига бағишланган тантанали тадбири бўлиб ўтди.

Биринчи вице-президент Бекзод Каримов бошчилигидаги АФА илк бор вилоят футболида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ташкил қилди ва тадбир юқори даражада ташкил қилинди. 



"Digital City" биносида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида вилоят футболи фаоллари, футбол жамоатчилиги ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Тадбирда барча номинациялар бўйича энг яхшилар аниқланиб, уларга махсус статуэткалар топширилди. 



Барча номинациялар ғолиблари:

Фидойилик рамзи – Насибилло Мадраҳимов

Фэйр-плей – Андижон вилояти болалар-ўсмирлар футбол мактаби

Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи – Баҳодир Абдуллаев

Йилнинг энг яхши спорт мактаби – Хўжаобод спорт мактаби

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси – Гулшода Собирова

Йилнинг энг яхши мухлиси – Жўрабек Шербоев

Йилнинг энг яхши ёш юлдузи – Оятилло Қайтмасов

Йилнинг энг яхши спорт мактаблари мураббийи – Шуҳрат Маматов

Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи – Ёдгор Хурхонов

Йилнинг энг яхши эркак ҳаками – Акмал Раҳимов

Йилнинг энг яхши аёл ҳаками – Насибабону Тошмуҳаммедова

Йилнинг энг яхши қанот ҳаками – Зиёдилло Абдураҳмонов

Йилнинг энг яхши 2-лига футболчиси – Жамолиддин Сирожиддинов

Йилнинг энг яхши мураббийи – Лутфулло Мажидов

Йилнинг энг яхши футболчиси – Ильдар Маматказин


Шунингдек, Андижон футболига қўшган ҳиссаси учун турли соҳа вакилларига махсус статуэтка ва ташаккурномалар берилди:

Андижон вилояти ҳокимлиги котибият мудири – Элёр Холмирзаев 

"Ширин газ сервис" корхонаси раҳбари – Зафархўжа Раҳимов

Олий тоифали ҳакам – Темур Тўхтасинов

Андижон футболи фахрийси – Махамматкарим Тожибоев 

Суҳандон – Ғуломқодир Абдураҳимов

"Ўзбекконцерт" ДМ Андижон вилояти бўлими раҳбари – Акрамжон Маматов

Фан-клуб сардори – Нодирбек Тўйчиев 

Андижон футбол академияси катта услубчиси – Дилёрбек Мўйдинов 

"Андижон-2" раҳбари – Зафархўжа Раҳимов

Андижон вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғиАзизбек Юсупов 

АФА ходими – Тохиржон Низомов


Бундан ташқари, Андижон футбол ассоциацияси медиа ҳамкори сифатида қуйидагилар тақдирланишди:

Championat.asia сайти фотомухбири – Жаҳонгир Файзуллаев

Sports.uz сайти журналисти – Шуҳратбек Жўраев

Tribuna.uz сайти ходими – Абдували Қурбонов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика