Анчелотти: “Хамеснинг жисмоний ҳолатидан хавотирланганимда уни эмас, Усейн Болтни сотиб олган бўлардик”
14 сен 2020 07:59
Новости
Анчелотти: “Хамеснинг жисмоний ҳолатидан хавотирланганимда уни эмас, Усейн Болтни сотиб олган бўлардик”
“Эвертон” бош мураббийи Карло Анчелотти АПЛ 1-турида “Тоттенхэм”га қарши баҳсда дебют қилган Хамес Родригес ҳақида гапирди.
“Хамес дунёдаги энг тезкор футболчи эмас, аммо у жуда ҳам сифатли ўйинчи. Биз ундан ўзини кўрсата оладиган даражада фойдаланишимиз керак. У вингер ҳам эмас, бироқ Хамес ҳужумга яқинроқ ҳудудда ҳам тўпни қабул қилиш учун ўйнаши мумкин. У жуда хавфли. Унинг жисмоний ҳолати мени безовта қилмайди. Агар бу мени хавотирга солганида Хамесни эмас, балки Усейн Болтни сотиб олган бўлардик”, — дейди Анчелотти.
Похожие новости
13:37
Алонсо Бундеслигадаги 68% ўйинни ютди. Фақатгина Пеп, Флик ва Анчелоттида кўрсаткич ундан яхшироқ 4
Комментарии