RU

Последние новости

07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  2 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  5 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  6 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  16 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29

Анчелотти "Реал"га қайтганидан кейинги илк интервьюсини берди Новости

Анчелотти "Реал"га қайтганидан кейинги илк интервьюсини берди

"Реал"га қайтган бош мураббий Карло Анчелотти илк матбуот анжуманида қатнашди.

"Бу ерда эканлигимдан хурсандман. "Реал" - менинг уйим. Бу ерда ўтмишда қўлга киритган муваффақиятларни такрорлаш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан.

"Реал"даги фаолиятимдан ёрқин хотиралар қолганди. Ўша даврдаги каби ишлай олишимга кўзим етмоқда.

"Реал"ни бошқариш доимо барчада катта иштиёқ бўлишини талаб қилади. Бу эса менда бор.

Максимал куч билан бу ерга қайтдим. "Реал"ни бошқариш - ажойиб, дунёнинг энг яхши клуби. Бошқа клубларга қараганда бу ерда масъулият юқори даражада. Буни қабул қилиш керак.

Жанговарлик ва ҳужумкорлик - "Реал"нинг одатий ўйин услуби. Сўнгги йилларда футбол ўзгарди ва агрессивлик ҳамда тўғри ўйнаш муҳим планга чиқиб қолди.

Бироқ "Реал"да барчаси ўша-ўша: азалий ўйин услуби жанговарлик ва ҳужумкорлик, ўз навбатида мухлисларнинг ҳам талабидир", - деди Анчелотти.

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика