RU

Последние новости

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  31 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  11 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Анчелотти: “Эвертон” уйда сафардагидан ёмонроқ ўйнамоқда” Новости

Анчелотти: “Эвертон” уйда сафардагидан ёмонроқ ўйнамоқда”

“Эвертон” жамоас бош мураббийи Карло Анчелотти жамоасининг АПЛ 34-тури доирасида ўз майдонида “Астон Вилла”га (1:2) имкониятни бой бериш сабабини изоҳлади.

“Бугун бизнинг кунимиз эмасди. Ўйин бошида жуда кўп хатоларга йўл қўйганимизни тушунолмаяпман. “Астон Вилла” ғалаба учун катта иштиёқ билан ҳаракат қилди. Бизда эса акси. Жамоам еврокубокларга йўлланма берадиган ўрин учун курашаяпти. Бироқ уй учрашувларимизда жуда катта қийинчиликларга дуч келаяпмиз. Шунисига бироз тушунмаяпман. Биз ўтган ҳафта сафарда “Арсенал”ни мағлуб этгандик. Албатта, ўз уйимизда бунданда яхшироқ ҳаракат қилишимиз лозим. Ишониш қийин, бироқ сафардаги ўйинларимиз статистикаси уйдагига нисбатан анча фарқ қилади. 

Мавсум ҳали якунлангани йўқ. Олдимизга қўйилган мақсад сари интилишда давом этамиз”, дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.

“Астон Вилла” 33 учрашув ўтказиб, 48 очко билан АПЛ турнир жадвалида 9-поғонада бормоқда. “Эвертон” эса 52 очко билан саккизинчи поғонани банд этган. Ливерпулликлар ўз майдонларида қаторасига бешинчи учрашувда ғалаба қозона олишмаяпти.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика