RU

Последние новости

07:23Про лига. Бугун 22-турнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади  0 01:17"Реал" Карвахаль ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?  0 00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  4 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  0 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  4 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  7 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  12 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  7 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  2 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  6

Ана холос, "Динамо" ўнта ўйиндан бери гол ура олмаяпти Новости

Ана холос, "Динамо" ўнта ўйиндан бери гол ура олмаяпти

Олий лиганинг 23-турида "Динамо" Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлиб 0:0 ўйнади.

Шундай қилиб "Динамо"нинг кетма-кет ўйинлардаги голсиз серияси 10та учрашувга етди. Бу жамоа охирги марта биринчи давранинг 13-турида "Нефтчи"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб қайтганди. Шундан бери "Динамо" қаторасига 10та ўйинда рақиблар дарвозасига тўп кирита олмади, табиийки гол бўлмаганидан кейин ғалаба ҳам бўлмайди. 

Қизиғи шундаки, "Динамо" иштирокидаги ўнта ўйиндан бештаси 0:0 ҳисобида якун топган. Қолаверса, жамоа "Навбаҳор"га 0:1, "Локомотив" ва "Бунёдкор"га 0:2 ҳамда "Металлург"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Умумий ҳисобда самарқандликлар бу йилги чемпионатда 18та гол уриб, ўз дарвозаларидан 25та тўп ўтказиб юборишган. "Динамо" ҳозиргача уйда ва сафардаги беллашувларда бир хил 9тадан гол урган. Эслатиб ўтамиз, бу жамоа жорий мавсумни кетма-кет учта ғалаба билан бошлаганди.


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика