Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"
29 дек 21:43
Новости
Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоа схемаси ўзгариши борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
АПЛнинг "Ньюкасл"га қарши ўтган ўйинида (1:0) Аморим учта эмас, тўртта ҳимоячили схемага ўтганди.
"Ўтган мавсум давомида жамоани қабул қилиб олганимда, менда бу тизимда яхши ҳаракат қила оладиган ўйинчилар йўқ бўлиши мумкинлигини тушунгандим, аммо бу жараённинг бошланиши эди. Биз ўз услубимизни яратишга ҳаракат қилдик. Ҳозир вазият бошқача. Бизда ўйинчилар унчалик кўп эмас ва биз мослашишимиз керак, токи улар нима учун ўзгаришлар қилаётганимизни тушунишсин.
Бу қарор ОАВ ёки мухлислар босими туфайли қабул қилинмади. ОАВ доимий равишда схемани ўзгартириш кераклигини айтса, мен ҳеч нарса қила олмайман, чунки футболчилар мен уни матбуот сабаб ўзгартиряпман деб ўйлашади, бундай ҳолатда эса бу мураббий учун якун демакдир.
Қачонки биз ўз тизимимиз бўйича яхши ўйнасак – ана ўшанда ниманидир ўзгартириш керак. Биз яхшироқ бўламиз, чунки барча ўйинчилар қайтганда, биз доимий равишда учта ҳимоячи билан ўйнамаймиз", – деди Рубен Аморим.
Похожие новости
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Комментарии