RU

Последние новости

09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  1 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  1 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  13 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  3 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  27

Аллегри: "ЕЧЛ зонасигача 4 очко қолди. Аммо бу кўп" Новости

Аллегри: "ЕЧЛ зонасигача 4 очко қолди. Аммо бу кўп"

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Верона"га фақатгина 1 гол урилганидан мамнун эмас.

Турин клуби бош мураббийи ўйин якунланишига бир неча дақиқа қолганида кийим алмаштириш хонасига кириб кетди.

"Қийин ўйин бўлишини билардик, чунки "Верона" жисмонан жуда кучли ва яхши маҳоратга эга футболчилари бор. Иккала жамоада ҳам голга тортадиган яхши вазиятлар бўлди. Иккинчи бўлимни яхши бошладик. Ҳисобдаги фарқни оширишимиз мумкин эди, бироқ амалга ошира олмадик. Якунда ўзимизга керакли натижага эришдик.

Бироқ унчалик яхши ўйин кўрсатдик деб ўйламайман. Сўнгги 5 дақиқаликда биз олдинга ўтишимиз ва иккинчи голни уришимиз, босим уюштиришимиз керак эди. "Верона"га эса жарима майдончамизга тўпни ташлаб қўйса етарли бўларди. Агарда рақиблар ҳисобни тенглаштириб қўйганида ҳозир бошқача кайфиятда ўтирган бўлардим.

Майдонда 59 очко жамғардик. Ушбу ғалаба ортидан "Интер" ва айни дамда "Лацио" ҳамда "Милан" билан фарқни қисқартириб олдик. Яхши натижалар ўзимизга келиб олишимиз учун фойдали. Аммо қадам ва қадам олдинга ҳаракатланиш керак. Ҳозирги жадвалда биз ЕЧЛ зонасидан 4 очко узоқдамиз. Аммо бу кўп.

Такрорлайман, бундай шароитда бизга жуда қийин. Аммо йигитларга раҳмат, борини бермоқда", - деди Аллегри.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика