RU

Последние новости

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   5 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  14 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Алишер Никимбаев жаҳон чемпионатидаги комиссарлик фаолияти, ёшлар терма жамоамизнинг имконияти ва Ўзбекистоннинг мундиалга мезбонлигига нима тўсқинлик қилиши ҳақида фикр билдирди Новости

Алишер Никимбаев жаҳон чемпионатидаги комиссарлик фаолияти, ёшлар терма жамоамизнинг имконияти ва Ўзбекистоннинг мундиалга мезбонлигига нима тўсқинлик қилиши ҳақида фикр билдирди

Айни вақтда Аргентинада ўтказилаётган U-20 жаҳон чемпионатида комиссар сифатида фаолият олиб бораётган футбол мутахассиси Алишер Никимбаев сайтимизга интервью берди.

— Айни вақтда Аргентинада ўтказилаётган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида комиссар сифатида фаолият олиб бормоқдасиз. Ушбу лавозимнинг ишониб топширилишида Қатарда ўтказилган мундиалдаги хизматларингизнинг ҳам ўрни борми?

— Албатта, ФИФА билан охирги тўрт йилда жуда яқин ишлаганман. Жаҳон чемпионатининг ташкилий қўмитасига расман 2021 йилнинг июнь ойида келган бўлсам, деярли икки йил халқаро муассаса билан ҳамкорликда ишлаганман. Ундан аввал ҳам 2019 йил Қатарда Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 2021 йилнинг февралида иккинчи турнирни қабул қилганмиз. Ўша йил Араб кубоги ҳам ўтказилган. Шуни инобатга олиб, ушбу турнирга комиссар сифатида таклиф қилишди.

— Ушбу турнирда Осиёдан ягона вакилимисиз?

— Йўқ, Осиёдан икки киши фаолият юритяпмиз. Ҳамкасбим Мендозадаги беллашувларга масъул ҳисобланади. Аслида, мени у ерга жўнатишлари керак эди, бироқ ўзгаритиришлар бўлиб қолди. Шу боис, мени Сантьяго дель Эстерога юборишди. Ўзбекистонлик бўлганим билан бунга катта эътибор беришгани йўқ. Чунки ушбу шаҳарда ўнтача ўйин ўтказилса, улардан фақат учтасида Ўзбекистон иштирок этади. 

— Бир мамлакат вакилининг ўша юрт терма жамоаси иштирокидаги ўйинга тайинланиши тўғрими?

— Бу катта муаммо эмас. ОФКда комиссарлар жуда кўп иш бажаради. ФИФАда эса бошқачароқ. Мен ушбу шаҳарга Буэнос-Айрес орқали турнир бошланишидан бир кун илгари етиб келдим. Бу ерда асосий ишларни бошқа одамлар қилишади, масалан, мусобақалар ўтказиш учун масъул директор бор. У қўшни мамлакат — Қирғиз Республикасидан Павел Лузанов. Улар сал эртароқ, ўн кун олдин ташриф буюришган. Учрашувнинг асосий ташкилий масалалари уларнинг зиммасига юклатилган. Комиссарнинг иши, асосан, ўйинни назорат қилиш, қандайдир муаммолар юзага келган тақдирда ҳисобот топшириш ва расмийлаштириш ҳисобланади. Муаммо юзага келиб, иш Тартиб-интизом қўмитасига юборилганда, комиссар ҳисоботисиз қабул қилмайди. Биринчи навбатда, ҳисоботда нима ёзилган деб сўрашади. Масалан, ўйинда жанжал содир бўлиб, қайсидир футболчилар уришиб қолса, ҳакам билан бир навбатда, комиссар ҳам қайд этиши лозим. Шунингдек, жамоаларда маркетинг бўйича саволлар юзага келганди. Бу ҳам мен орқали қўмитага жўнатилмоқда. Агарда билдиришномалар регламентга мос келмаса, ҳисоботларга асосланиб қарор қабул қилади. 

— Аргентинани футбол мамлакатларидан бири сифатида тасаввур қилардик. Бироқ мундиал шукуҳини мамлакатда ҳис қилмаяпмиз. Стадион ва унинг атрофида камчиликлар кўзга ташланмоқда. Мутахассис сифатида бунга қандай баҳо бера оласиз?

— Илк навбатда шуни билиш лозимки, ушбу турнир мезбонлиги Аргентинага бир-бир ярим ой аввал тақдим этилган. Мамлакатда мусобақани ўтказишга тайёргарлик учун вақт бўлмади. Иккинчидан, маҳаллий чемпионат баҳслари тўхтатилмади. Шу боис, йирик стадионлар профессионал жамоаларга қолдирилди. Жаҳон чемпионати учун Сантьяго дель Эстеро сингари кичик шаҳарлар танланган. Бу ерга учиб келишнинг ўзи катта муаммо саналади. Тўғридан-тўғри рейслар жуда кам. Фақатгина Буэнос-Айрес аэропорти орқали келиш мумкин. Аргентина ва Янги Зеландия учинчи тур ўйинларини бошқа шаҳарда ўтказади. Бу ҳам муаммо. Чунки Сан-Хуанга тўғридан-тўғри рейс йўқ. Бунинг учун мамлакат пойтахтига боришга тўғри келади. Менимча, юқорида тилга олинган икки жамоа учун чартер-рейс ташкил этилган. Агарда мундиал Индонезияда ўтказилганда, бошқача шароитга дуч келишимиз мумкин эди. Чунки мазкур давлат турнирга тўрт йил тайёргарлик кўрганди. Аргентинага мезбонлик тақдим этилганда эса кам вақт қолганди. Бунга ҳам эътибор бериш лозим.

— Бевосита Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ўйинларини ҳам кузатаётган бўлсангиз керак. Юртдошларимизнинг икки ўйинидан кейинги хулосангиз қандай?

— Ўзбекистонда ҳамон плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш имконияти мавжуд. Гватемала мағлуб этилса, жамоа ҳатто иккинчи ўрин билан ҳам гуруҳдан чиқиши мумкин. Лекин ушбу рақиб устидан ғалаба қозонса бўлади. Ўзбекистоннинг икки ўйинида ҳам бир нарса кузатилди — вазият юзага келяпти, аммо гол уриш маҳорати, шунингдек, хотиржамлик етишмаяпти. Жамоанинг ўйин услуби ёмонмас. Ҳозир ҳамма нарсани унутиб, йигитлар охирги ўйинда бор кучини намойиш этган ҳолда гуруҳдан чиқиш учун ҳаракат қилиши лозим. 

— Осиё чемпиони бўлган жамоа билан жаҳон чемпионатида иштирок этаётган жамоа ўртасида қандай фарқ сездингиз?

— Катта фарқ кўрганим йўқ, чунки қитъа мусобақаси якунланганига кўп вақт ўтмади. Аслини олганда, турнир тарихида илк бор Осиё кубоги билан жаҳон чемпионати бир йилда ўтказилмоқда. Аввал эса камида ярим йилдан бир йилгача танаффус бўларди. Масалан, ёшлар ўртасидаги 2002 йилги Осиё кубоги октябрь ойида ташкил этилган бўлса, жаҳон чемпионати келгуси йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказилган. Мундиалгача таркиб ҳам ўзгарган. Ҳозир эса икки мусобақа ўртасида кўп вақт ўтмади. Бу ҳам панд бераётган бўлиши мумкин. Балки баъзи футболчиларда Осиё кубогидаги чемпионлик ҳиссиётини тарк этмагандир. Ўйин услуби эса ўша-ўша. Осиё кубоги давомида ҳам Ўзбекистон кўп гол урмади. Фақатгина тўп ўтказмасдан ёки пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозонган. Жаҳон чемпионатида эса гол ўтказиб юбормоқда. Янги Зеландияга қарши ўйинда узоқдан голлар ўтказиб юбормаганимизда, бемалол зафар қучишимиз мумкин эди. Асосий фарқ шу. 

— U-20 жаҳон чемпионати мезбонлигидан Индонезия маҳрул қилинганлиги билан бир қаторда, U-17 жаҳон чемпионати Перудан олиб қўйилди. Мамлакатимизнинг ушбу мусобақа мезбонлигини қабул қилиши учун имкониятлари етарлими?

— Асосий муаммо — майдон. Сифатли ва сон жиҳатдан етарли бўлган асосий ва машғулот майдонлари мавжуд бўлиши керак. Қолаверса, 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати, одатда, октябрь-ноябрь ойларида ўтказилмоқда. Бу сафар ноябрь-декабрь ойларига кўчирилди. Об-ҳаво тарафдан бу ҳам Ўзбекистон учун ноқулайлик туғдиради. Ҳозирги кундаги асосий муаммо эса — футбол инфраструктураси. Чунки 24 та жамоа учун 24 та майдон бўлиши керак. Менимча, Ўзбекистонда бунча машғулот майдони йўқ. Билишимча, Осиё кубогида ҳам бу борада муаммолар юзага келган. Ушбу муаммо ҳал этилгач, мамлакат жаҳон чемпионатини қабул қилса бўлади. Чунки меҳмонхоналар кўпаймоқда. Стадионлар ҳам талабларга жавоб берса керак.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика