RU

Последние новости

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  4 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  17 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  407 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Альфред Схрёдер: "Пахтакор" ҳам бизга осонлик билан гол уриши мумкин эди. Бироқ биз ғалабага ҳақли эдик" Новости

Альфред Схрёдер: "Пахтакор" ҳам бизга осонлик билан гол уриши мумкин эди. Бироқ биз ғалабага ҳақли эдик"

ОЧЛнинг 1-тури доирасида "Пахтакор" мағлуб этилганидан кейин "Ал Айн" бош мураббийи Альфред Схрёдер ўз фикрларини билдириб ўтди.

- ОЧЛнинг янги мавсумини "Пахтакор" каби жамоани 3:0 ҳисобида мағлуб этиб бошлаш - ёқимли старт бўлса керак. Балки, биз тўп билан ҳаракатланишдаги энг яхши ўйинимизни ўтказмагандирмиз. Бироқ вазиятлардан унумли фойдаландик ва йирик ҳисобда ғалаба қозонишни уддаладик. Иккинчи бўлимда ҳам рақиблар яхши вазиятларга эга бўлишди. Биз эса яна ўз вазиятимиздан фойдаландик. Бу навбатдаги ўйинларда бизга катта куч беради. Ҳозир ғалабани нишонлашга вақт йўқ. Дарҳол ортга қайтиб, миллий чемпионат ўйинига тайёрланишимиз керак бўлади. Ғалабадан хурсандман, бироқ бу ўйин бизга нималар устида ишлашимизни кўрсатиб берди. Шу орқали ўйинимизни яхшилаб, янада юқори чўққилар сари борамиз.

Лаба Кожо: - Ўйинимдан ҳам, ғалабадан ҳам хурсандман. Муҳим ғалабани қўлга киритиб олдик. Бундай турнирларда старт олиш муҳим аҳамиятга эга ва биз жуда яхши рақибни йирик ҳисобда мағлуб қилдик. Вазиятлардан фойдаланган бўлсак-да, мураббий айтганидек, қайси жиҳатлар устида ишлаш кераклигини кўрсатиб берди. Камчиликлар устида ишлаймиз ва эътиборни навбатдаги ўйинга қаратамиз.

- Бугунги ўйин ҳисобга мос бўлди деб ўйлайсизми?

- Ғалабага муносиб эдик деб ўйлайман. Тўғри, "Пахтакор"да яхши вазиятлар бўлди, осонлик билан дарвозамизни ишғол қилиб кетишлари мумкин эди. Аммо бизда ҳам шундай вазиятлар бўлди, яна икки-учта гол уриб кетишимиз мумкин эди. Балки ўйин йирик ҳисобга мос бўлмагандир, лекин биз ғалабага мосроқ эдик.

- Ўйин аввалида жамоаларнинг имкониятлари 50га 50 баҳоланганди. "Ал Айн"нинг режасида тезкор гол уриш вазифаси бормиди?

- Биз ҳар бир ўйинда тезроқ гол уришни режалаштирамиз. Бугун рақиблар ўз майдонида ўйнаши уларга босим беришини тушундик ва ўйиннинг бошиданоқ олдинга ўтиб, уларга босим уюштириш пайида бўлдик. Бу эса ўз самарасини берди. Демак, режа ўхшади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика