RU

Последние новости

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  30 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Александр Хомяков: "Футболчиларга рўза тутишни тақиқламаймиз" Новости

Александр Хомяков: "Футболчиларга рўза тутишни тақиқламаймиз"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги 4-туридан ўрин олган "Машъал" - "Янгиер" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





Ўйин ҳақида

- Бугун осон ғалабага эришдик деб айтмаган бўлардим, қийин ўйин бўлди. "Янгиер" ёмон жамоа эмас экан, улар бугун майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. "Янгиер" жамоаси ҳам бизга қаттиқ қаршилик кўрсатди. Ҳа гол урдик, лекин бизга вазиятларни якунлашда аниқлик етишмаяпти. Умумий олганда бугун ёмон ўйин бўлмади, аксинча томошабоп футбол кўрдик.

- Жамоа сафида рўзадор футболчилар бор эдими?


- Тушунишим бўйича сиз футболчиларга рўза тутишни тақиқлайсизми демоқчисиз. Йўқ, биз ҳеч кимга рўза тутишни ман қилмаймиз. Рўзадор футболчига майдонда осон бўлмайди, лекин профессионал футболчи ҳар доим ўз вазифасини тўлақонли бажараверади.

- Кубок баҳсларидаги 3 та ўйинда қайси жамоа билан ўйин ёдингизда қолди?


- Барча жамоалар билан ҳам яхши ўйинлар бўлди. Кубок учрашувларида мураббийлар кўпроқ ротацияларга урғу қаратишмоқда. Ёдда қолган ўйин эмаску, "Қўқон-1912" билан баҳснинг биринчи бўлимида футболчиларимнинг ҳаракатларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилгандим. Шунингдек "Металлург"га қарши ўйинимиз ҳам ёмон бўлмаганди.

- Муборак тумани жанубий худуд ҳисобланади. Агар имкони бўлса ўйинларни кечки вақтларга қўйиш таклифини берган бўлармидингиз?


- Бу борада ташкилотчилар ўйлаб кўришгани аниқ. Чемпионат доирасидаги ўйинларимиз кечки вақтларга қўйилса керак. Иссиқ об-ҳавода футбол ўйнаш қийинчилик туғдиради албатта. Муборакда 19:00 дан кейин футбол ўйнаш қулайроқ бўларди назаримда.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика