Альба Суареснинг "Атлетико"га ўтгани ҳақида: "Бу менга ёқмади"
10 июн 2021 14:33
Новости
Альба Суареснинг "Атлетико"га ўтгани ҳақида: "Бу менга ёқмади"
"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альба Луис Суареснинг кетганидан хафа эканлигини айтди.
Уругвайлик футболчи ўтган мавсум олдидан Мадриднинг "Атлетико" клубига ўтганди.
"Бу ҳазилга ўхшайди... Уни тўғридан-тўғри рақобатчимизга совға қилиб юборишди, кейин эса "Атлетико" чемпионатни ютди... Бу менга ёқмади", - дейди Альба.
Альба "Барселона"да 2012 йилнинг ёзидан бери ўйнайди. 32 ёшли испаниялик 2020/21 йилги мавсум жамоа таркибида 49та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 15та ассист қайд этди.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии