Ал Хелайфи: "Барселона" охиригача уринди, аммо биз барча таклифларни рад этдик"
07 июн 2021 17:38
Новости
Ал Хелайфи: "Барселона" охиригача уринди, аммо биз барча таклифларни рад этдик"
ПСЖ президенти Носир Ал Хелайфи "Барселона" форвард Неймар билан у битимни узайтирмагунга қадар шартнома имзолашга уриниб кўргани ҳақида гапирди.
"Барселона" охиригача уринди, аммо биз барча таклифларни рад этдик. Уларнинг иқтисодий муаммолари бор, аммо бу бизнинг ишимиз эмас. Неймар билан янги шартнома бўйича келишувга эришиш қийин бўлмади", - дейди Ал Хелайфи.
Бразилиялик футболчи яқинда ПСЖ билан шартномасини 2025 йилнинг ёзига қадар узайтирди.
29 ёшли футболчи ўтган мавсум Франция чемпионатида 17та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии