RU

Последние новости

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  3 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  22 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  10 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

"Ал Виҳдат" бош мураббийи: "Насаф" европача усулда футбол ўйнайди" Новости

"Ал Виҳдат" бош мураббийи: "Насаф" европача усулда футбол ўйнайди"

ОЧЛ 2-тури доирасида "Насаф"га қарши баҳс олдидан "Ал Виҳдат" бош мураббийи Рард Ассаф ўз фикрларини билдириб ўтди.

Учрашув ҳақида

Рард Ассаф: - Бу гуруҳдаги иккинчи ўйинимиз. "Насаф"га қарши баҳс жуда муҳим саналади. Бизда кучли ўйинчилар бор. Майдонда жанг қилишга тайёрмиз. Гуруҳдаги икки ўйин ҳам дуранг билан якунланганди. Биз гуруҳдаги ўйинларни ҳудди бошидан бошлаётгандекмиз. Биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлган. Дастлабки ўйинда биз баъзи қийинчиликларга дуч келдик. Аммо иккинчи бўлимда мухлисларимиз қўллови билан барчасини ўз изига туширдик. Уч очко олишни ният қилгандик. Аммо мағлубиятдан кўра бир очко афзалроқ.

Аҳмад Элиас: - Ўйин ҳақида фикр билдиришдан аввал, Даммам шаҳридаги барча мухлислар, мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйинга келадиган бўлсак, биз бу қарама-қаршиликка ажойиб тайёргарлик кўрдик. Ўйлаймизки, ушбу ўйинда гуруҳдаги илк ғалабамизни қўлга киритамиз. 

"Насаф" ҳақида

Рард Ассаф: - "Насаф" жуда яхши шаклланган жамоа. Улар Европа услубида ўйнашади. Аммо биз уларни етарлича ўрганиб чиқдик. Ўйлайманки, ўйин якунида уч очкога эга бўламиз. 

Аҳмад Элиас: - Биз "Насаф" клубини яхши биламиз. "Насаф" билан ОФК кубогида аввал ҳам тўқнаш келганмиз. Мураббий кўрсатмаларига амал қилган ҳолда "Насаф"ни мағлубиятга учратамиз. Бунда мухлисларимиз ёрдам ҳам керак бўлади.

Рейтинг: -24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика