RU

Последние новости

13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон дунёдаги энг яхши мамлакат"  0 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  2 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  5 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  9 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  3 10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  9 09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  4 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1 08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  10 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  1 02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  2

"Ал Васл" устози: "Пахтакор" жорий мавсум кўп гол урмаган бўлса ҳам, кам гол ўтказган, яъни жамоа ўйинида тартиб бор" Новости

"Ал Васл" устози: "Пахтакор" жорий мавсум кўп гол урмаган бўлса ҳам, кам гол ўтказган, яъни жамоа ўйинида тартиб бор"

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ал Васл" (БАА) учрашувидан олдин матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда "Ал Васл" бош мураббийи Милош Милоевич иштирок этди. 

- "Пахтакор"га қарши бўлажак ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Эртага бизни жуда қийин учрашув кутиб турибди. "Пахтакор" ташкилий жиҳатдан жуда интизомли ва тартибли жамоа саналади. Уларнинг ўйинларини кўриб чиқиб шунга амин бўлдикки, жамоа футболчилари мураббий кўрсатмасини тўла-тўкис бажаришади. "Пахтакор"га ҳурмат сақлаган ҳолда шуни айтишим мумкинки, биз ҳам энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

- Жамоада кичик муаммолар бор эди. Эртанги ўйин олдидан ушбу муаммолар бартараф этиладими?

- Ҳа, бизда йўқотишлар бор. Эртага уч балки ундан кўп футболчилар хизматидан фойдалана олмаймиз. Шунга қарамай, улар ўрнини бошқа футболчилар билан тўлдириб, ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бизда савияли ўйинчилар етарлича. 

- Жамоанинг жисмоний ҳолати қай даражада? Сабаби жамоа ҳар 3-4 кунда майдонга тушишга мажбур бўлмоқда. 

- Биз шундай тиғиз тақвимда ўйнашга мажбурмиз. Лекин бу ҳолат фақат бизда эмас, балки глобал муаммо саналади. Шундай экан, жамоа кейинги ўйинга жуда тез фурсатда тайёргарлик кўриши керак. Тўғри, тақвим тиғиз, лекин тез-тез футбол ўйнаб туриш футболчиларнинг ўзига ҳам ёқади. 

- Жамоаларнинг трансфер қиймати ва бошқа жиҳатлар бўйича тавофут катта. "Ал Васл" бу борада қоғозда сезиларли устунликка эга. Бу жамоангизнинг кучлилигидан дарак берадими?

- Агар сиз айтаётган жиҳатлар бўйича фаворит ҳисоблансак, бундан хурсандман. Аммо ҳозирда кўпчилик Transfermarkt'даги нархи ва бошқа кўрсаткичларига қизиқиб қолган, яъни кўпчилик футболга ташқаридан қарайди. Бундай эътирофдан хурсандман, лекин жамоамни яққол фаворит деб ҳисобламайман. Жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги охирги ўйинларини кўриб, шундай хулосага келиш мумкинки, улар, айниқса, ўз майдонида кўп жамоага бошоғриқ туғдиради. Трансфер нархи бир жамоани иккинчисидан яққол фаворит қилиб қўймайди.

- "Пахтакор"нинг ўтган мавсумдаги ўйинлари ҳақида гапирдингиз, бироқ жамоа жорий мавсум жамоани ёшартириш йўлидан юрмоқда. Бунга қандай қарайсиз? Ёш жамоага қарши қандай ўйин таклиф қила оласиз?

- Тўғри, жамоанинг ўтган йилги ва ҳозирги ўйинларини солиштирганда, фарқ кўзга ташланади. Бироқ жамоада яхши авлод етишиб чиқмоқда. Ёш жамоага қарши ўйнашнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Масалан, "Пахтакор" жорий мавсум кўп гол урмаган бўлса ҳам, кам гол ўтказган, яъни жамоа ўйинида тартиб бор. Шу жиҳатлар бизга қийинчилик туғдириши мумкин. Лекин биз қандай жамоага қарши майдонга тушишимиздан қатъи назар, дастлабки дақиқалардан ўз ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиалмиз. 

- Жамоанинг жорий мавсумдаги мақсади нималардан иборат?

- Биз ўтган йили бу ерга келишга, яъни ОЧЛда иштирок этишга арзийдиган натижа кўрсатдик. Биз бунга ҳақлимиз. Ўйиндан ўйинга кучайиб, ҳар бир ўйинда ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Қандай мусобақада иштирок этмайлик, ўз ўйинимиз орқали 3 очко қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

   
17 сен 14:13:45
Dilmurod Umarov
Al-Vasl bilan bo'ladigan o'yinda Paxtakor jamoasiga omad,g'alaba qozonish nasib etsin
   
17 сен 00:23:38
barselona7
Пахтакор Элит лигада 12 жамоа орасила камида саккизинчи ўринни олиши керак манимча плей оффга чиқиш учун. Гуруҳдаги жамоалардан ва Пахтакорни ҳозирги таркиби ва кўрсатаётган ўйини Черанга таяниб қолганлиги ва Шацкихни тренерлик маҳоратидан келиб чиқса бу жудаям қийин масала.
   
16 сен 21:54:57
dinamo_real
20 гол качондан бери кам хисобланади.
   
16 сен 21:28:34
Bek
Пахтакорни урнида насафни курсатишкан шекилли бу тренерга кам гол утказга клуб деб))))) 20 та гол утказиб вар варай буб етибдию пахтакорда пропушенный мяч защытасиям вратариям тренериям гирт пахтакорни так что максни тотал масаласида текшириб куриш кере хохландияда еврейлани орасида юрвуриб бети котиб кеткан шароит борида сокка киволиш кере деб иш кивотканга ухшеди птак пахтакор улиб коган составдаям клубни бренди учунам ташашадиган команда хисобланади!! Судья бало баттар деган гаплани йигиштирила судяьла симпатия курсатиши бу пахтакор судьяни сотволди деганимас! Судьялаям одам тепадегила узини еурсатиб очковать килишни хохледи
-1   
17 сен 04:23:10
ПСЖ
Onasini ensin Joxongiru Makslari. Wu kot paxtakorri gullatolidi dip oylisilami. Dofiga soqqasi bor uwa stadioniniyam bir dganda chotkiy qib qoyolidi lekin qigani yoq) Soqqasi bor bitta legioneram sotvolomadi, malakasoslani tuwirvotti tajriba yo ikkita muxim penaltida yeb ketti chort. Soqqa tikiwmas buni rejasi, buni plani paxtakorri stadionini nmadur qlib soqqa keltradgon joy qliw. Jarda oynab oynab oxiri yo bop ketmasa boldi. Xojimi bitta oynavotgan? U bilan nima iw bitadi? Iwongani anu qari chol cheran,Ochu varataga zorga gol uradi. Olimpikdan oyinchila oldi xiwnima qbermayaptiyu blet. Sindirdi paxtakor uwa bollani. Mahamadjonov bunyodkorda zor oynirdi paxtakorda umuman korinmayapti. Bunaqasi ketmidi skvordilarin. Muhammadali Usmonov uwa cheranindan foydali iwla qvotudi bu krugda tuwirmadiyam anu Maks. Kot qvosalla komandani, iloji boricha kotinga tiqvosalla.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика