"Ал Аҳли" Кессиэ учун "Барселона"га қанча тўлайди?
06 авг 2023 17:30
Новости
"Ал Аҳли" Кессиэ учун "Барселона"га қанча тўлайди?
Франк Кессиэ яқин вақтларда Саудия Арабистони томон йўл олади.
Олдинроқ "Барселона" ва "Ал Аҳли" ивуарлик футболчининг трансфери борасида келишувга эришгани борасида маълумотлар тарқаганди. "Mundo Deportivo" хабарига кўра, "Ал Аҳли" эртага ушбу трансферни эълон қилиши кутилмоқда. "Барселона" Кессиэнинг кетишидан 12 млн евро ишлаб олади.
Футболчи янги клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 14 млн евро маош олади. "Барселона"да у шундан икки баравар кам маошга ўйнаганди.
Франк ўтган ёзда "Милан"дан эркин агент сифатида "Барселона"га ўтганди. У ўтган мавсум 43 ўйинда 3 гол ва 3 ассист қайд этди.
Похожие новости
16:29
Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди 15
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии