RU

Последние новости

19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 19:00Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 1:0 (матнли трансляция)  10 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  2 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  2 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  2 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  8 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  14 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1

Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз" Новости

Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг (1:1) меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Сўғдиёна"га қарши кечган ўйиндан сўнг бугунги учрашувга тайёргарлик кўриш учун вақтимиз кам эди. Шунга қарамай, уч кун олдин Андижонга келиб, тайёргарликни бошладик. Йигитлар Андижон об-ҳавосига кўникиб олишди. "Андижон" ўз уйида жуда кучли рақиб. "Андижон" мухлислари ҳақиқий 12чи ўйинчи. Ўтган учрашувда тактик жиҳатдан кичик хатоларга йўл қўйгандик. Бир очко билан жамоани табриклайман. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди", - дея фикр билдирди Акмал Рустамов бугунги баҳс ҳақида.

- "Қизилқум" бугун беш нафар ҳимоячи билан ўйнади. Бунга сабаб нима?

- Никола Лазаревич 4-1-4-1 схемасида ўйнаётган эдик. Ҳозир жамоада 4-5та йўқотишлар бор. Ўтган ўйинда Шаҳзод Раҳматуллаев ҳам жароҳат олди. Ҳозирги тактик услубимиз ўзгарувчан. Айниқса ҳужумга ўтган чоғимизда. Ҳимояда эса 5-4-1 схемасига ўтиб оламиз. "Сўғдиёна" билан ушбу тактикани синаб кўрдик. Бу услуб футболчиларга ҳам ёқди. Энди ушбу услуб устида кўпроқ ишлашимиз керак.

- Иккинчи бўлимда захирадан баҳсга қўшилган футболчилар ўйинни қанчалик кучайтира олди?

- Ҳозир жамоада йўқотишлар бор. Биз ёшларга ишонч билдиряпмиз. Навоий футбол мактаби тарбияланувчиларига ишонамиз. Агар биз уларга ишонч билдирмасак, улар захирада қолиб кетишади. Уларни 5-10 дақиқага бўлса ҳам майдонга туширсак, улар яқин келажакда ўз ўрнини топиб кетади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика