RU

Последние новости

21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  22 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  13 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  6 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  3 19:20ЎФА нега жим?  9 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  8 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  17 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9

Акмал Абдураҳмонов: "Биринчи даврада 10та гол уришга Даврон Файзиев билан гаров ўйнадим" Новости

Акмал Абдураҳмонов: "Биринчи даврада 10та гол уришга Даврон Файзиев билан гаров ўйнадим"

В ПРО-Лига 5-туридан ўрин олган "Зарангари" - "Иттифоқ-Навоий" 2:3 учрашувидан сўнг, меҳмонлар сафида учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Акмал Абдураҳмонов сайтимизга интервью берди.

Бугунги ўйинда ғалаба учун майдонга тушгандик. Рақибимиз "Зарангари" яхши шаклланган жамоа, уларни сафарда мағлуб этиш осон бўлмаслигини билардик. Шундан келиб чиққан ҳолда ушбу учрашувга тайёргарлик кўргандик, ўйлаган режаларимиз амалга ошди, гувоҳи бўлганингиздек, ғалаба қозонишни уддасидан чиқдик.
Биринчи даврада 10та гол ураман деб мақсад қилганман. Бу борада "Динамо" жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев билан гаров ўйнаганман. Насиб қилса биринчи давра якунига қадар голларим сонини 10тага етказиш ниятидаман.

Ўзим асли Сурхандарё вилоятиданман. Футболчилик фаолиятимни дастлаб Денов туманининг "Чағаниён" жамоасида бошлаганман. Кейинчалик "Сурхон", "Машъал", "Сўғдиёна", "Норин" жамоаларида ўйнадим. 2019 йилнинг бошида ҳозирда жамоамиз сардори Сарвар Холматовнинг таклифига кўра "Иттифоқ-Навоий" жамоаси сафига қўшилдим.

Жамоамиз олдига бу йилги мавсумда А ПРО-Лигага йўлланмани қўлга киритиш, Ўзбекистон кубоги учрашувларида муносиб иштирок этишдан иборат. "Иттифоқ-Навоий" футбол клуби раҳбарияти томонидан бизга етарлича шароитлар яратиб берилмоқда. Шунингдек клубимиз базаси ва жамоамизнинг уй учрашувлари ўтказиладиган замонавий стадионни барпо этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Насиб этса, келажакда "Иттифоқ-Навоий" жамоасини Суперлигага олиб чиқмоқчимиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика