RU

Последние новости

22:30"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли  2 22:14ЕЧЛ. "Реал Мадрид"нинг "Арсенал"га қарши жавоб учрашуви учун таркиби аниқ  15 22:01Серхио Рамос: "Чемпионлар Лигаси кечасида "Реал Мадрид" қандай жамоа эканлигини ҳамма билади"  5 21:40Россия кубоги. "Динамо" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда!  1 21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  5 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  3 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  11 19:09"Ал Насср" Мойсес Кайседога қизиқиш билдирмоқда. "Челси" ярим ҳимоячиси 100 миллион фунтдан кўпроққа баҳоланмоқда  0 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" меҳмонда "Арал"ни йирик ҳисобда таслим қилди  7 17:39ОФК Чақирув лигаси. Биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган "Аркадағ" йирик ғалабага эришди ва финалга йўл олди  8 17:21Чемпионлар лигаси-2. Сингапур клуби австралияликларни мағлуб этиб, финалга йўл олди  1 16:35Исломбек Исмоилов: "КХДР юксак жисмоний тайёргарликка эга жамоа"  25 15:47Суперлиганинг 6-тур ўйинларига тайинланган ҳакамлар эълон қилинди  8

Акбар Усмонов: "Эрон клубларини қачон мағлуб этамиз? Бунга оз қолди" Новости

Акбар Усмонов: "Эрон клубларини қачон мағлуб этамиз? Бунга оз қолди"

Ўтган ҳафтада футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди.

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтган мусобақада юртимиз шарафини Олмалиқнинг АГМК клуби ҳимоя қилди. Александр Петров бошчилигидаги жамоа гуруҳда иккита ғалаба ва битта мағлубият билан чорак финалга чиқди. Чорак финалда мусобақа мезбони "Порт ФК" клуби мағлуб этилди ҳамда АГМК ўз тарихида илк бор ярим финалга йўлланма олди. Афсуски ярим финалда Эрон чемпиони "Мес Сунгун"га имконият бой берилди. Учинчи ўрин учун баҳсда олмалиқликлар Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" клубига ютқазиб қўйишди ва мусобақада тўртинчи ўринни банд этишди. Биз Осиё чемпионатида иштирок этиб, 6та гол уришга муваффақ бўлган Акбар Усмонов билан суҳбатлашдик.

- Осиё чемпионатидаги ўйинлар ҳақида нима дея оласиз?

- Мусобақадаги ҳар бир ўйин финалга тенг бўлганини таъкидлаш лозим. Бизнинг гуруҳ "ўлим гуруҳи" эди. Шу боис ҳам ҳеч бир учрашув биз учун осон ўтгани йўқ. Лекин мана шу гуруҳдан чиқа олганимиздан хурсандмиз.

- Осиё чемпионатидаги энг қийин баҳс қайси бўлди ва нима учун?

- Юқорида айтганимдек барча ўйин қийин бўлди. Лекин энг қийини менимча учинчи ўрин учун баҳс бўлди. Чунки учрашув давомида ҳисобда олдинда бориб якунда ютқазиб қўйдик. Жуда ҳам алам қилди. Бироқ барча айб ўзимизда, яхши бошладик ва консентрацияни йўқотиб қўйдик.

- Таиланддаги мусобақанинг ярим финалида Эроннинг "Мес Сунгун" клубига имконият бой берилди. Статистикага муроажаат қилсак Эрон терма жамоаси ва Эрон клубларини умуман мағлуб этмаган эканмиз. Уларни қачон мағлуб эта оламиз?

- Ишонинг жуда оз қолди. Бу бизнинг қўлимиздан келишига амин бўлдим. Чунки бугунги кунда ажойиб авлодга эгамиз. Профессионал тайёргарлик билан ҳар қандай рақибни енгса бўлади ва бу асло баландпарвоз гаплар эмас.

- АГМК Осиё чемпионатида якунда 4-ўринни эгаллади. Шахсан сиз бу натижадан қониқдингизми?

- Нолишга ҳаққимиз йўқ. Лекин медаль билан қайтишга имконимиз бор эди. Афсуски бундан фойдалана олмадик. Мағлуб бўлган ўйинларда яққол ўзимизнинг хатолар туфайли ютқаздик. Бироқ бугунги кундаги футзалимизнинг ҳолатига нисбатан олсак бу ажойиб натижа бўлди.

- Голларингизни ўзгача услубда нишонладингиз. Бу нимани англатарди?

- Кўп мухлислар бу ҳақда илиқ фикрлар айтишди. Кўплаб таниқли футболчиларга ўхшатишди. Албатта бундан хурсанд бўлдим. Мен ҳеч кимга тақлид қилганим йўқ, шунчаки она ватанимга бўлган меҳримни ифодаламоқчи эдим.

- Кўпчилик бу таркиб билан АГМК гуруҳдан чиқишга ишонмаганди. Ниманинг эвазига ярим финалга қадар етиб бординглар?

- Менимча жуда ҳам кучли хоҳиш, футзал ўйнаш учун ажойиб муҳит ва халқимиз ишончи. Чунки биз у ердалигимизда кўплаб мухлислар қўллаб-қувватлаб туришди. Фурсатдан фойдаланиб айнан шу мухлисларга катта раҳмат айтмоқчиман.

- Бир неча йиллардан буён АГМКни бошқариб келаётган Александр Петров қандай мураббий?

- Топ даражадаги мураббий бўлмаслиги мумкин, лекин жуда ҳам яхши инсон. Энг муҳими футзалчиларни яхши тушуна олади ва ўз клуби учун борини беради.



- Сизнингча бу мусобақада АГМК сафида энг яхши ўйинчи ким бўлди?

- Менимча, барча 14 футзалчи. Сабаби барчамиз бир мақсад йўлида тер тўкдик ва бу самара берди.

- Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози Хосе Мария Мендез бугунги кунда Таиландда ишламоқда. Мусобақа вақтида у билан кўришиш учун имкон бўлдими?

- Мендез жуда ҳам ажойиб инсон. У бизни кўргани келди. Ҳаммамиз билан кўришди, ҳазиллашди ва кайфиятимизни кўтарди. Мусобақадаги ўйинларимизни мақтади, камчиликларни айтиб ўтди. У мен учун биринчи рақамли мураббий.

- Осиё чемпионатидан кейин дарҳол Ўзбекистон чемпионатига киришиб кетиш қийин бўлмайдими?

- Бундай юқори темпда ўйнаб келиб қийналмасак керак деб ўйлайман. Бунга тез кунда гувоҳи бўламиз.

- Терма жамоамиз Тожикистон, Непал ва Афғонистон билан саралашда ўйнайди. Бу рақиблар ҳозирги кунда қанчалик кучли?

- Очиғини айтиш керак, рақибларга паст баҳо бериш катта хато бўлади. Биз саралаш баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрамиз ва ҳар бир ўйинга жиддий ёндошамиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси 2016 йил Колумбияда ўтган Жаҳон чемпионатида дебют қилганди. Навбатдаги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этиши учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?

- Авваламбор изга кўпла ўқув-машғулот йиғинлари керак. Жиддий жамоалар билан ўйинлар ўтказишимиз лозим. Шунда худо хоҳласа яна Жаҳон чемпионатига чиқамиз.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика