RU

Последние новости

23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  0 23:41Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  3 23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  0 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  8 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  44 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  5 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4

Акбар Исматуллаев Таиланднинг 7 карра чемпиони сафига қўшилди Новости

Акбар Исматуллаев Таиланднинг 7 карра чемпиони сафига қўшилди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Металлург" клуби ҳимоячиси Акбар Исматуллаев легионерга айланди.

Исматуллаев Таиланднинг 7 карра чемпиони "Бурирам" клуби билан шартнома тузди. Ўтган мавсумда "Бурирам" Таиланд чемпионатида кумуш медалларга эга чиқди.

"Бурирам Юнайтед" футбол клуби 1970 йилда ташкил топган. Уй ўйинларини 32600 томошабинга мўлжалланган "Чанг Арена" стадионида ўтказади. Бугунги кунда жамоани черногориялик мураббий Божидар Бандович бошқариб келмоқда. Клуб яқинда "Пахтакор"да ўйнаган исроиллик Гиди Канюк билан ҳам шартнома тузганди. Бундан ташқари хорватиялик Ренато Келич ва сербияик Марко Цепович каби легионерлар ҳам "Бурирам" сафига қўшилишди.

2012 йилда "Бурирам" сафида ўзбекистонлик Анвар Ражабов тўп тепган эди.

Таиланд чемпионатида 4та турдан кейин пандемия туфайли танаффус юзага келган. 5-тур ўйинлари 12-13 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу турда "Бурирам" "Бангкок Гласс" меҳмони бўлади.

Маълумот учун, Таиландда яна бир ҳамюртимиз Сардор Мирзаев ҳам тўп тепмоқда. У "Муангтонг Юнайтед"да ўйнамоқда.

Акбар Исматуллаев 2009-2017 йилларда "Пахтакор" клубида ўйнаган, 2018 йилдан буён "Металлург" сафида фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси сафида 5та ўйинда майдонга тушган.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика