Акаки Шулая ўзига янги жамоа топди
19 янв 08:42
Новости
Акаки Шулая ўзига янги жамоа топди
"Локомотив" ва "Қизилқум" собиқ футболчиси Акаки Шулая ўзига янги жамоа топди.
Ярим ҳимоячи Қирғизистон олий лигаси дебютанти "Азия" жамоаси билан келишувга эришган. Бу ҳақида Geo Goal нашри хабар бермоқда. Грузиялик футболчи янги жамоаси билан бир йиллик шартнома имзолайди.
29 ёшли футболчи Ўзбекистон жамоалари сафида жами 58 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 15 та гол ва 18 та ассист бор.
Маълумот ўрнида, "Азия" жамоасини бугунги кунда ўзбекистонлик мутахассис Максим Шацких бошқариб бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии