Агуэро ҳозирги "Манчестер Сити"ни афсонавий "Барселона" билан солиштирди
30 мая 2023 21:40
Новости
Агуэро ҳозирги "Манчестер Сити"ни афсонавий "Барселона" билан солиштирди
"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Серхио Агуэро "шаҳарликлар"нинг ҳозирги савиясини 2009 йилги "Барселона" билан солиштирди.
"Аслида бу икки жамоани бир-бирига тенглаштириш жуда қийин. Чунки вақтлар ўзгарди, шунингдек, лига ҳам бошқача. Бироқ ушбу жамоаларнинг тарихда қолдираётган излари жуда беқиёс.
"Барселона"да Мессининг ажойиб ҳаракатлари ва Бускетс, Хави, Иньестанинг марказдаги ҳукмронлиги бетакрор бўлди. "Манчестер Сити" эса катта меҳнат эвазига дунёнинг энг рақобатбардош лигасида ўйинларни бошқармоқда. Бу эса жуда қийин", - деди Агуэро.
Айни дамда "Манчестер Сити" требл қайд этишга яқин турибди. Пеп Гвардиола 2009 йили "Барселона" билан гекса-трик қайд этган, яъни, 6та совринга эга чиққанди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии