RU

Последние новости

17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  0 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  3 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  0 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  2 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  1 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  2 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  13 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3

АГМК ўз рекордини янгилади Новости

АГМК ўз рекордини янгилади

Теги :  АГМК
АГМК жорий мавсумни барқарор ва муваффақиятли ўтказмоқда.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК Суперлигада мағлубиятга учрамаган ягона жамоа сифатида серияни давом эттирмоқда. Клуб тарихидаги энг муваффақиятли старт 6 ўйинлик серия 11 беллашувга чўзилди.

Шунингдек, жамоа жорий мавсум ҳар ўйинда гол уриш бобида ҳам етакчи. Ортда қолган 11 тур давомида АГМК майдонни голсиз тарк этмади.

Шу ўринда голли серия бўйича қизиқарли маълумот. АГМК ўз тарихидаги энг узун голли серияни 2014/2015 йилги мавсумларда давом эттирган. Ўшанда жамоа чемпионатда қаторасига 16 ўйинда гол урган. Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК ўтган мавсумнинг 21-туридан бошлаган голли сериясини жорий мавсум 11-турга қадар давом эттириб, жамоа рекордини янгилади. «Андижон» билан учрашувда ҳам рақиб дарвозасини ишғол этган АГМК чемпионатда қаторасига 17 учрашувда гол уриб рекордни янгилади.

АГМК Суперлиганинг 11-туридан кейин 8 ғалаба ва 3 дуранг қайд этган ҳолда 27 очко билан жадвалда 2-ўринни эгаллаб турибди.



АГМК голли серияси

2019 йил

АГМК — «Насаф» 2:1 ✅

«Бунёдкор» — АГМК 0:2 ✅

АГМК — «Локомотив» 1:1 ◻️

«Қўқон-1912» — АГМК 1:3 ✅

АГМК — «Қизилқум» 4:1✅

«Бухоро» — АГМК 2:1❌


2020 йил

АГМК — «Металлург» 1:1◻️

«Сўғдиёна» — АГМК 1:1◻️

АГМК — «Бунёдкор» 2:0✅

«Қизилқум» — АГМК 0:1✅

АГМК — «Сурхон» 1:0✅

АГМК — «Машъал» 1:0✅

АГМК — «Насаф» 2:1✅

АГМК — «Қўқон-1912» 2:1✅

«Пахтакор» — АГМК 2:2◻️

АГМК — «Локомотив» 3:1✅

«Андижон» — АГМК 1:3✅

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика