RU

Последние новости

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  1 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  13 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  13 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  48 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  10 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

"АГМК 2023 йилги мавсум охиригача "Насаф" сингари лойиҳага айланади" — Диёр Имомхўжаев Новости

"АГМК 2023 йилги мавсум охиригача "Насаф" сингари лойиҳага айланади" — Диёр Имомхўжаев

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев АГМК ҳақидаги янгиликлар билан бўлишди.

"АГМК 2023 йилги мавсум сўнгига қадар "Насаф" сингари лойиҳага айланади. Яъни, ўз стадиони, академияси ва базаси мавжуд бўлган футбол клубига.  

Январь ойида АГМК стадиони майсаси ҳамда дренаж тизимини алмаштириш, прожекторларни 2100 люксга етказиш ишлари бошланади. Катта эҳтимол билан апрель ойида стадион ўйинларни қабул қилишга тайёр бўлади. Март ойида клуб уй учрашувларини "Жар" стадионида ўтказиши мумкин.  

ОКМК спорт комплекси футбол клуби учун узоқ йилга ишончли бошқарувга берилади. Шунингдек, клуб академиясини қуриш ишлари бошланади. Академия Тошкент ва водий ўртасида жойлашгани катта ютуқ. У Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ шаҳарлари учун жуда қулай жойда барпо этилиши режалаштирилган.

АГМК август ойида Чемпионлар Лигасининг саралашидан муваффақиятли ўта олса, гуруҳ босқичига йўлланма олади ва чими талабга жавоб бера оладиган стадионда уй учрашувларини қабул қилади. 

ОКМК раҳбарига илиқ ва самимий учрашув учун миннатдорчилик билдирамиз. Вақт ўта зиқ фаолияти давомида ҳам адабиёт, тарих ва илмга вақт ажрата оладиган шахслар доим ҳурматга лойиқ", – дейилади ЎзПФЛ раҳбари хабарида.

Рейтинг: +14   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика