Агент: "Рамос фаолиятини "Реал"да якунлашни орзу қилмоқда"
12 июн 2020 17:16
Новости
Агент: "Рамос фаолиятини "Реал"да якунлашни орзу қилмоқда"
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамоснинг агенти ва акаси Рене Рамос футболчи ҳақида гапирди.
Рене Рамос 34 ёшли футболчи ва испан клуби ўртасидаги ҳамкорликни давом эттириш имкониятларини айтди.
"Футболда кўп нарса тезда ўзгаради, аммо бизнинг ҳолатимизда томонларнинг муносабатлари яхши. Умид қиламанки, Серхио фаолиятини "Реал"да якунлайди, у шу нарсани орзу қилмоқда. Клуб ҳам шуни хоҳлайди деган умиддаман.
Музокаралар ҳали бошланмади, аммо ҳавотирланадиган нарса йўқ. Ҳаммаси тайёр бўлгани заҳоти, музокаралар жараёни бошланади", - дейди агент.
Рамоснинг "қироллик клуби" билан тузган шартномаси 2020/21 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии