"Агарда сўзларим ёқмаётган бўлса, эшик қаердалигини биласан" - Сетьен Мессига нима дегани маълум бўлди
02 ноя 2020 22:57
Новости
"Агарда сўзларим ёқмаётган бўлса, эшик қаердалигини биласан" - Сетьен Мессига нима дегани маълум бўлди
"Què T'hi Jugues" нашри Лео Месси ҳамда Кике Сетьен ўртасида бўлган мунозаралар ҳақида ёзди.
Унга кўра, "Сельта" билан ўйинда қайд этилган 2:2 ҳисобидан кейин икки томон ўртасида низо келиб чиққан.
Биринчидан, Лео мураббийдан барча совринларни ютган футболчиларга бундай ҳурматсизлик қилмаслигини талаб қилган. Сетьен эса ҳали ҳеч вақо ютмаган.
Сетьен эса унга: "Агарда сўзларим ёқмаётган бўлса, эшик қаердалигини биласан", - деб жавоб берган.
Месси мураббийга ҳеч нима демаган ва кулиб унинг ёнидан ўтиб кетган.
Бундан кўриниб турибдики, Сетьеннинг Мессига "тиши ўтмаган". Чунки Месси Сетьенни яхши мураббий деб ҳисобламаган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии