RU

Последние новости

19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 1:0 (матнли трансляция)  27 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  3 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  13

Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди Новости

Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди

Африка Миллатлар Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган Миср — Бенин қарама-каршилиги якунига етди.

"Адрар" стадионида кечган баҳсда "фиръавнлар" қийинчилик билан ғалабани қўлга киритиб, чорак финал йўлланмасига эга чиқишди.

Учрашувнинг асосий вақтида жанговар дуранг қайд этилди. 70-дақиқада Марван Аттия ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада Жодел Доссу мувозанатни тиклаб, бенинликларга умид бағишлади.

Бироқ қўшимча таймларда Миср терма жамоаси ўз тажрибасини намойиш этди. 97-дақиқада Яссир Иброҳим жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, экстра-таймлар якунида жамоа сардори Муҳаммад Салоҳ якуний нуқтани қўйди — 3:1.


Африка Миллатлар Кубоги-2025. 1/8 финал 

МИСР — БЕНИН 3:1 (қўшимча таймларда)

Голлар: М. Аттия (70), Я. Иброҳим (97), М. Салоҳ (120+4) — Ж. Доссу (83).

Миср: Эл-Шенави, Ҳани, Я. Иброҳим, Рабиа, Ҳамди, Аттия, Фатҳи, Одил, Салоҳ, Мармуш, Трезеге.

Бенин: Данжину, Уору, Вердон, Тижани, Роше, Имуран, Самаду, Тосин, Додо, Олайтан, Мунье.



Шу тариқа, 7 карра қитъа чемпиони бўлган Миср чорак финалга йўл олди. Энди улар Кот-д’Ивуар — Буркина-Фасо жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушишади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика