Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"
20 ноя 21:21
Новости
Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"
Суперлиганинг 29-тури доирасида "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан кейин "аждарлар" футболчиси Аденис Шала фикрларини билдирди.
– Ўйин ҳақида
– Ўйин оғир бўлишини билардик ва унга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Бугун биз “Пахтакор”дан яхшироқ ўйнадик деб ўйлайман, аммо афсуски, омад биз томонда бўлмади.
– Жорий мавсумдаги кўрсаткичларингиз ҳавас қиларли эмас. Суперлигага мослашишингизга нималар тўсқинлик қилди?
– Мен фақат олдинга қараб интиламан. Футболдаги кўрсаткичлар атиги олти ой билан ўлчанмайди. Жароҳат олган эдим ва бир ой майдондан ташқарида қолишга тўғри келди. Ҳозир бор эътиборим олдимга қўйган мақсадлар ва ўз ўйинимни яхшилашга қаратилган.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии