RU

Последние новости

19:20ЎФА нега жим?  0 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  4 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  4 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0

Абрамовдан хафа бўлиб юрибмиз... Новости

Абрамовдан хафа бўлиб юрибмиз...

Бугун "Қизил фурия" устози Луис Энрике терманинг Евро-2020 финал босқичи учун қайдномасини эълон қилди.

Таркиб эълон қилиниши ҳамоноқ мутахассис ва мухлислар томонидан қизғин муҳокамага сабаб бўлди. 

Қайсидир футболчи(лар) бўлажак мусобақага олиб кетилмаслиги эътирозларга сабаб бўлган бўлса, яна баъзи футболчилар рўйхатда нима қилаётганини тушунмаганлар ҳам топилди. 

Шахсан мен учун таркибдан, айниқса, Яго Аспас, Начо ва Марио Эрмосо нима сабаб жой олмагани тушунарсиз бўлди. 


Тахминан январь ойидан буён "Реал"нинг асосий ҳимоячисига айланган Начога жой топилмагани қизиқ... Аммо Мавсумда бор йўғи 6 та учрашувда ўйнаган Эрик Гарсия "Евро"га борар экан. Тўғри, Гарсия ёш, жуда иқтидорли футболчи. Уни ёрқин келажак кутиб турганини тажрибали мутахассислар ҳам эътироф этиб улгуришган. Лекин ҳозирги вақтда Эрик Начодан кучлироқлигига ишонишим учун асосли сабаб кўрмаяпман. 

Терманинг мусобақага борадиган яна бир аъзоси Диего Льоренте. АПЛда тўп тепаётган испаниялик ҳам ҳозирги Начодан бир бош устун эмасдек. Шу каби фикр, солиштириш Ла Лига чемпиони бўлган Марио Эрмосога ҳам тегишли. Мавсумда энг кам гол ўтказиб юборган "Атлетико" ҳимояси аъзосига терма "эшиклари ёпиқ". Саволлар етарли, аммо бу борада ҳам Луис Энрикенинг фикри бошқачароқ.
 

 

Испаниянинг қайдномасидан 4 нафар марказий ҳимоячи ўрин олган. Улардан фақат биттаси мавсумни асосий таркибда ўтказган. Ваҳоланки мураббийлар штабида яна футболчи қўшиш имконияти бор эди. Тушунарсиз...

Навбат ҳужум ташкиллаштирувчилар ва уни якунловчиларга. Кечирасиз, Яго Аспас қани? Ла Лигада "Атлетико", "Реал" ёки "Барса" сафида ўйнамай, "Сельта" таркибида 14 та гол уриб, 13 бор голли узатмани амалга оширган йигит Евро"да керак эмас-ми? Бироқ Испания чемпионатида тўп тепган бошқа бир футболчи Сарабия (Ла Лигада 6+4) ва яна ўша АПЛдан ("Вулверхэмптон") Адама Траоре (2+2) таркибда.


"Реал Мадрид"да ўртачадан ёмонроқ мавсум ўтказган Марко Асенсио аслида терманинг асосий футболчиси бўлишга айни дамда лойиқ эмасдек, буни объектив муносабат билдира оладиган исталган инсон айтади, лекин... Бир лекини бор. Агарки Сарабия чақирувга лойиқ кўрилган бўлса, нима учун Асенсио таркибда йўқ?

Қолган аксарият футболчиларнинг термага чақирилишига қарши аргумент келтириш мумкиндир, аммо Начо ва Аспасга - йўқ. 

Ҳозир испаниялик бир гуруҳ мухлислар ҳам терма жамоа устози қарорларидан норози бўлаётган бўлса, ажаб эмас. Бу биз учун таниш ҳолат-а? 


Энрике таркибга тажрибалироқ футболчиларни чақиришдан кўра, уни ўзига хос тарзда ёшартиришни маъқул кўрди. Натижасини яқинда барчамиз билиб оламиз.

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: -33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика