RU

Последние новости

14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  0 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  0 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  7 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  2 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  5 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  11 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  3 10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  10 09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  4 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1 08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  11 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  1

Абдусапи Қаюмов FCDB 2017 мусобақаси совриндори Новости

Абдусапи Қаюмов FCDB 2017 мусобақаси совриндори

Беларуснинг Минск шаҳрида ўтказилган FCDB 2017 мусобақасида Абдусапи Қаюмов совриндорлар қаторидан жой олди.

Минск шаҳрида бўлиб ўтган FCDB 2017 мусобақасида Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз Абдусапи Қаюмов кучли киберфутболчиларни енгиб совриндорлар қаторидан жой олди.

Финал учун кечган баҳсда омад киберфутболчимиздан юз ўгирди ва учинчи ўрин учун кечган баҳсда ҳамюртимиз Абдусапи Қаюмов украиналик рақибини 3та ўйинда 3:1, 3:4, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 



Тошкентнинг "Локомотив" клуби киберфутболчиси Абдусапи Қаюмов мусобақада ўтказган барча ўйинлари қуйидагича кўриниш олган.


Гуруҳ босқичи

Abdusapi vs Dinamo Kiev 2:1
Abdusapi vs Forlans  0:5
Abdusapi vs Forlans  2:1
Abdusapi vs Psv Bruma  1:1
Abdusapi vs Psv Bruma  2:3
Abdusapi vs Dinamo Kiev  1:1


1/4 Финал

Abdusapi vs Fearggwp 3:1, 3:4, 2:1 

1/2 Финал

Abdusapi vs Ketko 1:4, 0:3


Абдусапи Қаюмов кўрсатган натижалари мусобақа ташкилотчилари ва иштирокчиларини ҳайрон қолдирди. Шу муносабат билан деярли барча иштирокчилар Абдусапи Қаюмов билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилишди. 



Ўртоқлик учрашувлари

Abdusapi vs Labatrias 2:5
Abdusapi vs Fearwggwp 4:5
Abdusapi vs Fearwggwp 1:0
Abdusapi vs Benfica 3:2
Abdusapi vs Ajax Dani 3:2


Мусобақа якунига етганидан сўнг, киберфутболчимиз Абдусапи Қаюмов ОАВ вакиллари берган саволларга жавоб қайдарди.


"Аввалам бор ушбу мусобақада иштирок этганимдан хурсандман. Аввал ўз олдимга гуруҳ босқичидан чиқиш вазифасини қўйгандим. Мана ҳозир учинчи ўринни қўлга киритдим. Бундан жуда ҳам хурсандман. Турнирни аъло даражада ўтказилди. Ташкуилотчиларга раҳмат айтаман. Минск шаҳрига боришим билан беш юлдузлик меҳмонхонадан жой ажратиб беришди. Ўзбекистондаги барча яқинларим мени қўллаб-қувватлаб тургани учун мана шу даражага эришдим. мусобақага ташриф буюрган ОАВ вакиллари ва турнир иштирокчилари ҳайрон қолишди. қандай қилиб 37 ёшда бундай натижа қайд этиш мумкин дея савол беришди.

 Хуллас гуруҳдан чиқиш вазифасини бажардим ва навбат кейинги босқичга келди. Ушбу босқичда рақибимни 3та ўйин натижасига кўра, 3:1, 3:4, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратдим. Бироз чарчоқ аломати сезилдими ёки омад етишмадими ярим финалда Беларусиялик киберфутболчига 1:4, 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйдим ва учинчи ўринни қўлга киритдим. Минскдаги мусобақада ФИФА 18 ўйинини қандай ўйнаш кераклигини тушундим. Бу мусобақа мен учун ўзига яраша мактаб вазифасини ўтаб бердим. Энди бу ерда кўриб ўрганганларимни шогирдларимга ҳам ўргатаман. Мени қўллаб-қувватлаб турганларга яна бир бор раҳмат айтаман. ишончингларни оқладим, деб ўйлайман", - дейди Абдусапи Қаюмов.




Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика