RU

Последние новости

01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  1 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  4 01:31"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда  2 00:49"Хвича икки йилдан сўнги Англия ёки "Реал"га йўл олади. Бошқалар унинг учун тўлай олишмайди"  1 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  4 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  8 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  3 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  35 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  4 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  5 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  43 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2

Абдусамад Дўрмонов: "Суперлигага чиқиш учун оҳиригача курашамиз" Новости

Абдусамад Дўрмонов: "Суперлигага чиқиш учун оҳиригача курашамиз"

Про лига 9-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Нефтчи"(0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрларини билдириб ўтди.

"Хоразм", "Зомин" каби жамоалар билан икки карра куч билан ўйнашимиз кераклигини йигитларга тушунтиряпмиз. Бугун ҳам биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади. Тўпни назорат қила олмадик, асосан ҳимояда ўйнадик. Танаффусдан кейин ўйинга темп қўшдик. Ҳужум қилмасанг гол урмайсан. Бундай ўйинларда ким биринчи гол урса ўша жамоа ютарди. Бу футбол, унда дуранг ғалаба ва мағлубиятлар бўлиб туради. Ушбу ўйин дурангга мос бўлди дея оламан",- дейди Дўрмонов.

- Яқин ўтмишнинг юлдузи Мансур Саидовнинг жисмоний ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Мансур Саидовнинг тажрибаси катта. Майдон ичида йигитларни руҳиятини кўтаради, кўрсатмалар беради. Жароҳат олгани сабаб аввалги икки ўйинда иштирок эта олмаганди. Лекин, бугун ёмон ўйнамади. Шундай тажрибали футболчилар майдонда бўлса нисбатан осонроқ бўлади.

- Аввалги "Нефтчи"нинг мавқеини қачон кўрамиз?

- "Нефтчи"ни бой тарихи бор. Футболчиларга қандай жамоада ўйнаётганлигини тушунтириб келяпмиз. Ёш футболчиларимиз ўйинига яна қўшади, ўсишга эришади улар. Руҳий жиҳатдан ҳар бир ўйинга хоҳиш билан, бор эътиборини шу ўйинга қаратган ҳолда тайёргарлик кўришларини сўраймиз. Курашларга бой ўйинлар қанча кўп бўлса футболчиларга ҳам фойда бўлади. Жамоа олдига доим максимал вазифани қўямиз. Суперлигага чиқиш учун оҳиригача курашамиз. Олдинда ўйинлар бор. Барчаси биз учун ижобий якун топади деган умиддамиз.

- Павел Смоляченко ҳақида...

- Унда жароҳати бор. Смоляченкога суъний майдонда ўйнаш мумкин эмас. Тиззасидан жароҳат олган. Уйда даволанмоқда.

- "Нефтчи" бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими?

- Ўйин ҳақиқатдан ҳам дурангга мос бўлди. Биз ҳам гол уриб кетишимиз мумкин эди ёки аксинча.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика