RU

Последние новости

13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  1 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  2 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  3 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  13 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  21 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   6 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  3 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  9 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  14 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  7 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0

Абдусамад Дўрмонов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин" Новости

Абдусамад Дўрмонов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"

ПРО-Лига 12-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Истиқлол" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Абдусамад ака, бугун бўлиб ўтган Фарғона дербиси ҳақида фикрларингиз қандай?
- Бугун қийин ўйин бўлишини билардик ва шунга мос равишда тайёргарлик кўрдик. Бугун кичик дерби учрашувига гувоҳ бўлдик. Ўтган ўйиндан сўнг жамоамиз футболчилари билан гаплашдик. Футбол шунақа, ғалаба ҳам, мағлубият ҳам бўлади. Уйда ўтадиган ўйинларда очко йўқотиш керак эмас. Бугун жамоамиз футболчилари яхши ҳаракат қилишди, натижа ҳам ўйинга мос бўлди. Умуман айтганда бугунги учрашув учун ҳеч кимга эътирозим йўқ.

- Ўйин аввалгиларидан эртароқ, соат 14:00 да бошланганлиги қийинчилик туғдирмадими?

-Йўқ, ҳозирги кунда бутун дунёда бундай вақтда футбол ўйнашмоқда. 14:00 дами, 15:00 дами фарқи йўқ, асосийси футбол ўйнаш керак. Бугун жамоамиз йигитлари чиндан яхши ҳаракат қилишди.

- Айтингчи, "Истиқлол" жамоасининг аввалги таркиби сақланиб қолинганда бугун бошқача ўйин бўлиши мумкинмиди? Масалан жамоасини 7 нафар асосий таркиб футболчилари тарк этишди...

- Албатта, бошқа ўйин бўларди. Лекин биз биринчи даврада ҳам "Истиқлол" билан ўйнаб, мағлубиятга учратганмиз. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу спорт турида олдиндан бирон нарса дейиш қийин.

- "Нефтчи" навбатдаги турни сафарда ўтказади. "Зомин" жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Бу ўйинга ҳам доимгидек тайёргарлик кўрамиз. Тайёргарлик қанча яхши бўлса, натижа ҳам шунга мос бўлади.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика