RU

Последние новости

09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  6 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  14 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  20 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  5 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  16 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  6 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9

Абдусалом Азизов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти Новости

Абдусалом Азизов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти

Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Тошкентдаги "Radisson Blu Hotel" меҳмонхонасида ўтган ЎФАнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида ташкилотга янги президенти сайланди. ЎФА президентлигига номзод сифатида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати раҳбари Абдусалом Азизов 80 нафар делегатлар томонидан бир овоздан сайланди. Шу тариқа Абдусалом Азизов Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг янги президенти сифатига ишга киришди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов ЎФА раҳбари сифатида ишлаб келаётганди. Раматов 2018 йилнинг 25 январь куни мазкур лавозимга Умид Аҳмаджонов ўрнига сайланганди. Умид Аҳмаджонов эса ЎФАнинг Биринчи вице-президенти сифатида ЎФА бошқарувида 1,5 йил давомида ишлади. Жорий йилнинг 14 июнь куни эса ЎФАнинг Ижроқум йиғилишида Аҳмаджонов истеъфога чиқарилганди. Унинг ўрнига эса ЎФАдаги бошқарув вице-президент этиб сайланган Равшан Эрматов қўлига ўтганди.

Эндиликда Абдусалом Азизов раҳбарлигидаги ЎФАда бошқарув тизими Биринчи вице-президенти этиб сайланган Равшан Эрматов қўлига ўтди.

Янги раҳбариятга мазкур ишда сайтимиз ҳамда футбол мухлислари номидан муваффақият ва омад тилаб қоламиз!



Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика