RU

Последние новости

17:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  1 17:40Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  11 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  0 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  13 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  19 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  4 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  3 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  3 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  31

Абдурауф Бўриев: "Қизиқчиларнинг футбол мавзусига нуқта қўйдик" Новости

Абдурауф Бўриев: "Қизиқчиларнинг футбол мавзусига нуқта қўйдик"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Пахтакор" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан кейинги жараён қандай ўтяпти? Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз...

- Орзуларимдан бирига эришдим. Аслида иккитасига деса ҳам бўлади. Сабаби, Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этиш истаги амалга ошди. Иккинчиси – жаҳон чемпионати. Бундан жуда хурсандман. ФИФА кунларидан сўнг чемпионатнинг навбатдаги тур ўйинларига тайёргарликни бошлаб юбордик. "Бунёдкор"га қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Вазиятлардан фойдалана олмаганимиз ғалаба қозонишимизга тўсқинлик қилди.

- "Пахтакор" сўнгги ўйинларда кетма-кет ғалаба қозонаётганди. Серияга барҳам берилишига рақибнинг қайси жиҳатлари тўсқинлик қилди?

- Бунга фақат ўзимиз айбдормиз. Ҳужумларни якунлашда аниқлик етишмади. 

- Бироз мавзудан йироқлашамиз. Ўзбекистон яқинда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Бу мавзу узоқ йиллар давомида сўз усталарининг асосий мавзуларидан бирига айланганди. Футболчи сифатида буни қандай қабул қилардингиз ва эндиги муносабатингиз қандай?

- Ҳа, бу ҳақда эшитардик, томоша қилардик. Менимча, уларнинг мавзусига нуқта қўйдик деб ўйлайман. Энди бу мавзуга қайтилмаса керак.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика