RU

Последние новости

22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  1 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  69 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  21 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  657 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  2 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  4 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   3 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  6 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0

Абдумавлон Абдужалилов: "Айни дамда фақат ғалабаларни ўйлаш керак" Новости

Абдумавлон Абдужалилов: "Айни дамда фақат ғалабаларни ўйлаш керак"

Ўзбекистон Кубогида "Турон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" посбони Абдумавлон Абдужалилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун илк марта қуруқ ўйин ўтказдингиз. Ўйиндан таассуротлар қандай?
- Ростдан ҳам, қуруқ ўйин ўтказиш жуда ажойиб. Жамоа нечта гол уришидан қатъи назар ўз дарвозасининг дахлсизлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Айниқса, ўзимизнинг стадионда буни бажариш ажойиб. Бу ерда ўйнаш доимо ёқимли. Ўйиндан фақатгина ажойиб таассуротлар ва яхши кайфият қолди.

- Кетма-кет икки ўйинда майдонга тушдингиз. Демак, Жавоҳир Илёсов билан рақобат жуда кучли бўладими?
- Биз профессионал клубда ўйнаймиз. Демак, ҳар бир чизиқда юқори классдаги футболчилар ўйнашади. Мен ҳам, Жавоҳир Илёсов ҳам яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Футболчиларнинг соф рақобати - жуда ажойиб ҳолат.

- Жамоа яхши одимламоқда. Кетма-кет 4 ғалаба. Аммо мавсумни унчалик яхши бошлай олмагандик. Бу ғалабалар жамоага катта мақсадлар учун курашишида кўпроқ куч берадими?
- Мавсум стартида ҳамма шу ҳақида гапирди. Ҳа, шундай бўлиб қолди. Мавсумни жуда ёмон бошладик. Аммо ҳозирда поғоналар ҳақида эмас, балки олдимиздаги ҳар бир баҳсда ютишни ўйлашимиз керак.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика