RU

Последние новости

23:26Отабек Шукуров: "Журналистлар Эронга қарши дурангни мағлубиятдек қабул қилмоқда. Илтимос, бизни қўллаб-қувватланглар ва ҳар бир очкони қадрлайлик"  2 23:05ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олди  75 22:45Ла Лига президенти ФИФАдан Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини бекор қилишни талаб қилди  2 21:56Бобир Абдихолиқов: "Халқимизни ғалаба билан табриклайман. Муҳим уч очкони қўлга киритдик"  22 21:38ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси КХДРни мағлубиятга учратди  12 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА 1:0  20 21:14"Ҳар бир олинган очко бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштирмоқда" – Отабек Шукуров  43 20:40ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Тошкентдаги ажойиб оқшомда БААдан устун келди  585 20:15Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас"  4 19:48Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас  1 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  1 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  6 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  19 17:32ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: "Бундёкор" стадиони ўйинга тайёр  11 16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  9

Абдумалик Тошпўлатов: “Омадимиз келмагани туфайли рақибга имкониятни бой бердик” Новости

Абдумалик Тошпўлатов: “Омадимиз келмагани туфайли рақибга имкониятни бой бердик”

Про-лиганинг 19-турида “Янгиер” ўз майдонида “Хоразм”га қарши майдонга тушди ҳамда 2:1 ҳисобида рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Мазкур учрашувдан сўнг янгиерликлар сардори Абдумалик Тошпўлатов билан суҳбатлашдик.

- Бугун ўйин жуда қизиқарли бўлди, - дея сўз бошлади Тошпўлатов. Шу ўринда “Хоразм” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин давомида бизда голли вазиятлар юзага келди. Бироқ омадимиз келмади. “Хоразм” эса қарши ҳужумларда яхши ўйнади ва имкониятларидан тўғри фойдаланиб, дарвозамизни икки маротаа ишғол қилди. Омадимиз келмагани туфайли бугун биз ютқазиб қўйдик.

- “Янгиер” барқарор ўйин намойиш қила олмаётганига нималар сабаб бўлмоқда?
- Таркибимизда ўзгаришлар юзага келди. Бу эса ўйин услубимизни ўзгаришига сабаб бўлди. Шу жиҳатлардан ўйин услубимизда пасайишлар кузатилмоқда.

- Мавсум бошланиши арафасида клуб олдига қандай вазифалар қўйилган эди? Эндиликдаги вазифалар нималардан иборат?
- Раҳбарият мавсум бошланиши арафасида Суперлигага йўлланма олиш вазифасини юклатганди. Мураббийлар ва футболчилар алмашинуви туфайли кўплаб очколарни бой бердик. Эндиликда эса имкон қадар ўз ўрнимизда қолиш учун курашмоқдамиз.

- Клубда ишлаб кетган мутахассислар хусусида нималарни айта оласиз?
- Ким ишлаган бўлса ҳам жамоага нимадир олиб киришга ҳаракат қилди. Шу ўринда мен Илдар Сакаев борасида гапирсам. У жамоамизга анча фойдаси тегди. Кучли мутахассис. Бу инсонга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Келгусидаги фаолиятига омад тилаб қоламан!

- Шартномангиз қачон якунига етади? Бошқа клублардан таклифлар бўлябдими?
- “Янгиер” билан шартномам шу йилнинг декабрь ойида якунланади. Олдимда бир нечта клублардан таклифлар бор. Ҳозирча бу қайси жамоалар эканлигини айта олмайман. Мавсумни якунлаб олаверайликчи, қолганини вақт кўрсатади.

- Бугунги кунда “Янгиер”нинг молиявий ҳолати қандай?
- Ўртача. Раҳбарият ютган ўйинларимиз учун мукофат пулларини бериб келмоқда. Маошларимиз бўйича секин-аста берилмоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика