RU

Последние новости

20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  1 20:10Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  8 20:08Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  34 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  33 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  6 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  26 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  6 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3

⚡️ Абдихолиқов ва Сергеев ўйнаётган жамоалар кейинги мавсум еврокубокда қатнашиши аниқ Новости

⚡️ Абдихолиқов ва Сергеев ўйнаётган жамоалар кейинги мавсум еврокубокда қатнашиши аниқ

Қозоғистон чемпионатида жорий мавсум якунлангани ҳақида хабар бергандик.

“Тобол” бронза медалларига эга чиқди ва Конференциялар Лигаси саралашига йўл олди. Костанайликлар мусобақани 2-квалификация раундидан бошлаши кутилмоқда. Янги мавсумнинг саралаш ўйинлари эса 2023 йилнинг 13 июлидан старт олади.

Игорь Сергеев ўйнаётган жамоа бу мавсум ЕЧЛ саралашини илк босқичдаёқ (“Ференцварош” – 0:0, 1:5) тарк этди ва КЛ 3-квалификация раундида “Зриньски Мостар” (0:1, 1:1) тўсиғидан ўта олмади.

“Энергетик-БГУ” тарихда илк бор Беларусь юқори дивизионида мавсумни кучли учликда якунлайдиган бўлди. Жамоа камида 2-ўринни нақ қилган. Аввалроқ, Бобир Абдихолиқов мусобақа тарихида бир мавсум давомида гол уриш (26 та) бўйича энг яхши легионерга айланиб олгани ҳақида хабар бергандик.  Шунингдек, ушбу жамоада ўзбекистонликлардан Абдуқодир Ҳусанов ва Амирбек Бақоев ҳам ҳаракат қилади. 

Минскликларни олдинда 12 ноябрь куни “Динамо”га қарши охирги тур баҳси кутиб турибди. Пешқадам “Шахтёр” (Солигорск) эса шу куни “Белшина” билан баҳс олиб боради. Орадаги фарқ икки очкони ташкил этмоқда.

“Энергетик-БГУ” мусобақани иккинчи бўлиб якунласа, кейинги мавсум Конференциялар Лигаси 2-саралаш босқичида иштирок этади. Агар чемпионлик қўлга киритилса, у ҳолда жамоа Чемпионлар Лигаси янги мавсумини 1-квалификация раундидан бошлайди. ЕЧЛда саралаш учрашувлари 2023 йил 27 июндан старт олади.

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика