А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди
08 фев 00:15
Новости
А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди
А Серия 24-тур доирасидаги "Женоа" — "Наполи" ўйини бўлиб ўтди.
Руслан Малиновский 3-дақиқада гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо, “Наполи” биринчи таймнинг ўзида 2 дақиқада ичида иккита тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди. Расмус Хойлунд (20) ва Скотт Мактоминей (21) неаполликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. “Женоа” ҳужумчиси Лоренсо Коломбо 57-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 76-дақиқа Жуан Жезус майдондан четлатилди ва меҳмонлар ўн киши бўлиб қолишди. Аммо, бу “Наполи”га ғалаба голини киритишга ҳалал бермади, 90+5 дақиқада Расмус Хойлунд пенальтини аниқ ижро этиб, жамоасига уч очкони тақдим этди.
“Наполи” 24 ўйиндан сўнг 49 очко жамғарган ҳолда А Серия турнир жадвалида 3-ўринда, “Женоа” эса 23 очко билан 16-ўринда бормоқда.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Комментарии