RU

Последние новости

20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  46 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  1 20:10Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  13 20:08Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" 0:0. Навбат пенальлтилар сериясига  41 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  6 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  27 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  6 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3

А Серия. “Лацио”дан “супер камбэк”! Новости

А Серия. “Лацио”дан “супер камбэк”!

Италия чемпионати 6-туридан ўрин олган “Торино” – “Лацио” баҳси голларга бой ўтди.

Ўйинда ҳисоб 15-дақиқада римликлар ярим ҳимоячиси Андреас Перейра томонидан очилди. Кейин эса мезбонлар ҳимоячиси Бремер орадаги фарқни тиклади ва унинг голидан бироз ўтиб жамоадоши Андреа Белотти ўз номини таблога ёздирган ҳолда “Торино”ни олдинга олиб чиқди – 2:1.

2-тайм бошида. Сергей Милинкович-Савичнинг аниқ зарбаси туфайли мувозанат яна тикланди. 87-дақиқада Саша Лукич Пепе Рейнани ожиз қолдирди – 3:2. 

Сўнгра, катта саҳнага “Лацио” сафида захирадан ўйинга тушган футболчилар чиқишди. 90+5 дақиқада Чиро Иммобиле рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди ва кейин эса Фелипе Кейседо тўп киритиб, ўйинга якуний нуқтани қўйди – 4:3!

Симоне Инзаги шогирдлари иродали ғалабадан сўнг, очколари сонини 10 тага етказган ҳолда 7-ўринга жойлашди. “Торино” эса 1 очко билан аутсайдерлар қаторида бормоқда.

Торино – Лацио 3:4 (2:1, 1:3)

«Олимпико ди Торино»

Голлар: 0:1 – 15 Перейра, 1:1 – 19 Бремер, 2:1 – 25, пенальти Белотти, 2:2 – 48 Милинкович-Савич, 3:2 – 87 Лукич, 3:3 – 90, пенальти Иммобиле, 3:4 – 90 Кайседо.

Торино – Сиригу, Войнович, Бремер, Войвода (Синго, 70), Родригес, Ринкон, Мейте, Лукич, Линетти, Верди (Нкулу, 71), Белотти (Бонаццоли, 77).

Лацио – Рейна, Худт, Ачерби, Луис Фелипе, Габаррон, Перейра (Акпа-Акпро, 46), Фарес (Катальди, 81), Милинкович-Савич, Пароло (Лейва, 46), Корреа (Кайседо, 73), Мурики (Иммобиле, 56).

Огоҳлантиришлар: Перейра (44), Худт (86), Иммобиле (88), Нкулу (90), Ринкон (90), Кайседо (90).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика