А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди
23 фев 02:40
Новости
А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди
А Серия турнир жадвалида "Интер" 64 очко билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейин келаётган "Милан" ҳисобида 54 очко бор. "Наполи" ва "Рома" 50 очкодан жамғарган ҳолда учинчи ва тўртинчи ўринларни банд этган.
Сам Беукема 18-дақиқада гол уриб, неаполликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо, "Аталанта" иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартирди. Марио Пашалич 61-дақиқада, Лазар Самаржич эса 81-дақиқада тўп киритиб, бергамоликларнинг уч очкони қўлга киритишларига ёрдам берди.


"Милан" кутилмаганда ўз уйида "Парма"га мағлуб бўлди. Ғалаба голини аргентиналик ҳимоячи Мариано Троило 80-дақиқада урди.


Римликлар иккинчи бўлимда "Кремонезе" дарвозасига учта тўп киритишди. Голларга Брайан Кристанте (59-дақиқа), Эван Ндика (77) ва Никколо Писилли (86) муаллифлик қилди.


Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии