RU

Последние новости

18:00Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз уйида Словенияни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:00Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Аргентинага қарши иккинчи ўйинни ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:52Рустам Ашурматов Ўзбекистон МТЖ ихтиёрини тарк этади  3 17:20"Қумқўрғон-1977" Биринчи лигадан четлатилади  1 17:11Фарҳод Нишонов: "Футболчиларим Мессининг олдида "Мессини ёқиб олишди"  2 16:22"Ювентус" "Порту"дан ижарага олинган Консейсау бўйича қарор қабул қилди  0 15:55Эдегор қачон сафга қайтади?  0 15:25"Милан" юлдузи ўзига янги клуб танлади  0 14:58Холанд 2025 йилнинг ёзида испан клубига ўтишга тайёр  1 13:50АҚШ терма жамоаси Почеттино қўл остидаги илк ўйинда ғалаба қозонди  2 13:21Инсайдер Романо Гюлернинг режалари ҳақида гапирди  0 12:48Мухтор Қурбонов: "БАА билан уйда ўйнаётганимизни илк дақиқалардан кўрсатишимиз керак"  2 12:27Ямалнинг жароҳати жиддийми?  4 11:53Подольски 39 ёшида фаолиятини якунлади. Хайрлашув ўйини Кёльнда 50 000 мухлис қаршисида бўлиб ўтди  9 11:20"Ювентус" ёзда Влаховични сотиши мумкин, нега?  0

A LIGA. "Orient Motors" - чемпион! Новости

A LIGA. "Orient Motors" - чемпион!

Бугун, 18 июль куни Avtoritet Group компанияси ходимлари ўртасида ўтказилган A LIGA мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Avtoritet Group компаниясида 1000дан ортиқ ходимлар фаолият олиб боришади. Ходимларнинг соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари учун раҳбарият футбол бўйича махсус мусобақа ташкил этди. Мусобақада 16та жамоа дастлаб гуруҳ босқичида иштирок этишди, сўнгра плей-офф орқали кучли тўрт жамоани аниқлашди.

Финалдан олдин одатга кўра учинчи ўрин учун баҳс ўтказилди. Унда TDT Gold ва HLC Customs Team жамоалари тўқнаш келишди. Қизиқарли кечган баҳснинг асосий вақтида 4:4 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида TDT Gold жамоасининг қўли баланд келди - 3:2. Таъкидлаш лозимки, учрашувнинг биринчи таймида TDT Gold 0:3 ҳисобида ортда қолаётган эди.

Финалда Orient Motors ва Full Magistral жамоалари бош соврин учун майдонга тушишди. Рақибдан анчагина устунлигини намойиш этган Orient Motors мусобақа чемпиони бўлди!

Ташкилотчилар 4-ўринни эгаллаган HLC Customs Team жамоаси аъзоларининг ҳар бирига чангютгич, 3-ўрин соҳиби TDT Gold футболчиларига микротўлқинли печ ва 2-ўрин эгаси бўлган Full Magistral жамоаси аъзоларига телевизор топширилди. Чемпионликка эришган Orient Motors жамоаси аъзоларига эса Дубай шаҳрига бепул тур сайёҳат имконияти яратиб берилди.

Бундан ташқари мусобақани ташкил этишда фидойилик кўрсатган ходимлар ҳам тақдирланди. Мусобақанинг энг яхши дарвозабони, энг яхши ҳимоячиси, энг яхши футболчиси ва энг яхши тўпурари аниқланди ҳамда уларнинг ҳар бирига ҳам Дубайга бепул тур сайёҳат йўлланмаси совға қилинди.

Ташкилотчилар ушбу мусобақани анъанавий тарзда ўтказиш борасида келишиб олишди.

3-ўрин учун баҳс
TDT Gold - HLC Customs Team 4:4 (пенальтилар серияси 3:2)

Финал

Orient Motors - Full Magistral 8:3





Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика