RU

Последние новости

15:25Флик ва Деку Рэшфорднинг келажаги бўйича турлича қарашга эга  0 14:56Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"  7 14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  1 14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  0 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  9 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  10 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  1 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  2 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  17 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2

6 йил аввал Гарет Бэйл "Барселона"га ўша машҳур голни урганди: Тезлигини 35 км/соатга етказиб, Бартрадан қочиб кетган эди Новости

6 йил аввал Гарет Бэйл "Барселона"га ўша машҳур голни урганди: Тезлигини 35 км/соатга етказиб, Бартрадан қочиб кетган эди

Ҳа, ўша Испания Кубоги финали.

Гарет Бэйл фаолияти давомида кўплаб чиройли голлар урган, аммо улар орасидаг энг машҳури - 2014 йил Испания Кубоги финалида "Барселона" дарвозасига урилгани.


Ўйин охирларида ҳисоб 1:1 эди, "Барса" Ди Мариянинг биринчи бўлимда урган голига 68-дақиқада Марк Бартранинг зарбаси билан жавоб қайтарганди.

Асосий вақт якунланишига 5 дақиқа қолганида Фабиу Коэнтрау тўпни Гарет Бэйлга узатди. Гарет уни ўзига тўғирлаб, тўпни олдинга ташлади ва аут чизиғи бўйлаб югурди. Марк Бартра ортда қолганидан сўнг Хосе Пинто дарвозасини ишғол қилиш керак эди ва 100 млн. еврога харид қилинган футболчи вазифани уддалади.


2:1, Испания Кубоги Мадридга кетди.


"Ҳа, "Барселона" дарвозасига урган голим фаолиятимдаги энг муҳими бўлса керак" - деганди Бэйл ўйиндан кейин.


Ўша онда уэльсликнинг тезлиги - 34,7 км/соат бўлган. Гарет умумий ҳисобда 7,04 сония ичида 59,1 метрни босиб ўтди. Футболчи бунинг учун 85-дақиқада 30та йирик қадам ташлашига тўғри келди.


"Бэйлнинг голи ҳайратланарли! Бунақасини олдин кўрмаганман. Тўп майдондан чиқиб кетди деб ўйлагандим, Гарет эса чизиқ ташқарисида югурди... Даҳшат!" - деганди Хаби Алонсо.


Айнан ўшанда кўпчилик 100 млн. евро бекор кетмагани ҳақида гапиришган. Бир ойдан сўнг у бошқа финалда гол урди. Унинг бош билан берган зарбаси "Реал"га Чемпионлар лигасининг 10-совринини тақдим этди.


Бу гол Марк Бартра учун шахсий трагедия

Эпизоднинг бошқа муҳим қаҳрамони - "Реал" ҳужумчисига ета олмаган ҳимоячи Марк Бартра.


Марк Жерар Пике жароҳати туфайли таркибга кирганди. Бироқ ёш ҳимоячининг ўзи ҳам финалгача бир ҳафта давомида жароҳатини даволаган эди.


"15 дақиқа ичида қаҳрамондан ахлатга айландим. Ўша учрашувда гол ургандим ва бу баҳс фаолиятимдаги энг яхшиларидан бири бўлади деб ўйлагандим. Бэйлдан бундай зарба қабул қилиш оғир. У жуда тез эди" - деганди Бартра 2020 йил Икер Касильяс билан суҳбатда.


22 ёшли ҳимоячини жамоадошлари ва ҳатто ҳакам овутишга уринди: Антонио Матеу Лаос футболчи олдига келиб, хафа бўлмаслигини айтди. Аммо Марк учун яна бир қайғули жиҳат бор эди - трибунада ўтирган Висенте дель Боске ЖЧ-2014 учун футболчиларни кузатаётганди.

"Менга ўйинга Дель Боске келганини айтишди. Бу жиддий зарба бўлди. Бэйл мен билан қилган ишидан сўнг, терма жамоада ўйнаш орзуим тугаганини тушундим". Бартра ҳақиқатдан ҳам мунидалга бормаган.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика