RU

Последние новости

00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)   154 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1

44 ёшли Осиё кубоги ғолиби мавсум сўнгида футболчилик фаолиятини якунлайди Новости

44 ёшли Осиё кубоги ғолиби мавсум сўнгида футболчилик фаолиятини якунлайди

2000 йилги Осиё кубоги ғолиби Шинжи Оно 25 йиллик футболчилик фаолиятини якунлашини маълум қилди.

"Консадоле Саппоре" футболчиси бугун 1998 йил бошлаган карьерасини тугатиши ҳақида эълон қилди. 

"Илк маротаба футболни ўзим учун кашф этганимдан бери 39 йил давомида менга ҳамроҳлик қилган оёқларимга дам бериш фурсати етди, шу боис ушбу мавсум охирида футбол ўйнашни тўхтатишга қарор қилдим.

Мавсум якунланишига ҳали вақт бор, лекин имкон қадар ўйинларда иштирок этишим учун яхши тайёргарлик кўришда давом этаман. Мени шу пайтгача қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорчилик билдираман", деди Оно.

Оно профессионал фаолиятини 1998 йил "Урава Ред Даймондс" жамоасида бошлаган ва ўша йили миллий терма жамоа таркибида жаҳон чемпионатида майдонга тушган.

Оно терма жамоа таркибида 56 ўйин ўтказган ва 2000 йилги Осиё кубогида зафар қучган. 2002 йил эса Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика