RU

Последние новости

00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  4 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  26 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  25 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  27 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  104 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  696 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  6 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   3 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3

4-ўриндаги АГМК гуруҳда 1-ўринни олиши мумкин ёхуд гуруҳдаги барча клубнинг очкоси тенг бўладими? Новости

4-ўриндаги АГМК гуруҳда 1-ўринни олиши мумкин ёхуд гуруҳдаги барча клубнинг очкоси тенг бўладими?

Теги :  АГМКОЧЛ-2021
Осиё чемпионлар лигасида бугун 5-тур якунига етади.

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган АГМК клуби бугун "Ал Ҳилол" билан ўйнайди.

Тўртта турдан сўнг АГМК ҳисобида 4 очко билан гуруҳда сўнгги ўринда бормоқда. Бироқ Миржалол Қосимов шогирдлари гуруҳда биринчи ўринни эгаллаши мумкин.

АГМК бугун "Ал Ҳилол"ни исталган ҳисобда мағлуб этса, сўнгги турда эса "Истиқлол"ни икки тўп фарқи билан таслим қилса 99 фоиз ҳолатда гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди.

Бунга фақат "Шабаб Ал Аҳли" қаршилик қилиши мумкин. БАА клуби ҳам кейинги иккита ўйинда ғолиб бўлса АГМКда ҳам, уларда ҳам 10тадан очко бўлади. Очколар тенг бўлиб қолса биринчи навбатда ўзаро ўйинларга қаралади.

Бунда Машарипов ўйнаётган клуб АГМКдан устун бўлади: 3:1, 1:2.




Агар сўнгги турдан кейин "Истиқлол", "Ал Ҳилол" ва АГМК ҳисобида очколар тенг бўлиб қолса у ҳолда мана шу учта клубнинг ўзаро ўйинлари инобатга олинган ҳолда жадвал тузилади. Бундай ҳолатда АГМК (5 ва 6-турда ғалаба қозонса) 7 очко тўплаган бўлади ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди. Бунда АГМК сўнгги икки турда исталган ҳисобда ютиши етарли бўлади.

Агар сўнгги турдан кейин фақат "Истиқлол" ва АГМКнинг очколари тенг бўлиб қолса, у ҳолда Ўзбекистон клуби гуруҳда биринчи бўлиши учун охирги турда Қосимов шогирдлари икки тўп фарқи билан ютиши шарт бўлади.

Агар сўнгги турдан кейин барча клубларнинг очколари тенг бўлиб қолса: Агар бугун АГМК ва "Шабаб Ал Аҳли" ғолиб бўлса, сўнгги турда иккала баҳсда дуранг бўлса ҳамма клубда 8тадан очко бўлади. Бундай ҳолатда тўплар нисбатига қаралади.


Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика