RU

Последние новости

13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  4 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  18 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  5 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   4 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  44 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  2 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3

38 ёшда фаолиятини якунлаган Анвар Ғофуров ҳақида Новости

38 ёшда фаолиятини якунлаган Анвар Ғофуров ҳақида

Бугун "championat.asia" Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Анвар Ғофуров бутсаларини михга илгани тўғрисида хабар қилди. Шу футболчига қисқача тўхталишга қарор қилдик.

Анвар Ғофуров 1982 йилда Самарқандда туғилган. Футболчилик фаолиятини 2000 йил Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасида бошлаган ўйинчи шу кунга қадар "Динамо", "Пахтакор", "Навбаҳор", "Машъал", "Бунёдкор" ва "Обод" жамоаларида тўп тепган. 2009 йилда "қалдирғочлар" аъзосига айланган ҳимоячи 2016 йилгача мазкур жамоа шарафини муносиб ҳимоя қилди. Орада маълум вақт ижара асосида "Обод"да ҳаракат қилди ва 2017 йилнинг иккинчи даврасида қадрдон жамоасига қайтди.

Ғофуров 20 йиллик фаолияти давомида мухлислар қалбидан ўрин эгаллай олди. Футбол ичидаги кишилар ОАВ нишонига камдан кам ҳолларда тушиб қоладиган ҳимоячини майдонда ўз вазифасини сидқидилдан бажарадиган, камтар инсон сифатида таърифлайди.


Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби собиқ бош директори Улуғбек Мирзаев шундай фикрда: "Анваржон нафақат яхши футболчи, зўр инсон ҳам. Биз анчадан бери танишмиз. Камтарлиги, соддалиги туфайли ҳаётда бир неча бор алданган бўлса-да, одамийликни ўз ўрнига қўйишдан чарчамайди. Унга ажойиб фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз. Охирги йилларда деярли мураббийлардек фикрлар, рақибнинг ўйинини таҳлил қила олар эди. Ўйлаймизки, ўзбек футболи тез орада яна бир мураббий билан бойийди..."

Бундан ташқари, Ғофуров шахсияти ҳақида гап кетар экан, садоқат ва фидокорлик сифатларини ишлатмаслик мумкин эмас. У фаолиятининг охирги 11 йилини "Бунёдкор"га бағишлади, жамоани энг қийин кунларда ҳам ёлғизлатиб қўймади. Биздаги маълумотларга кўра, Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" ва "Ал Ваҳда", Эроннинг "Персеполис", Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед" клубларидан ажойиб таклифлар олган универсал ҳимоячи "қалдирғочлар"ни ташлаб кетишни лозим топмаган. Футбол соат сайин бизнесга айланиб бораётган пайтда садоқатнинг куни битиб боряпти. Ўзбек футболида-ку анқонинг уруғи! Шундай экан, юқорида келтирилган хориж жамоаларининг номи ҳам Ғофуров учун ўрнимиздан туриб, қарсак чалишимизга етади.

Буффон ёки Златанни майдонда кўриб, ҳайратланасиз. Маълумот учун, Анвар Ғофур тез орада 39 ёшга қадам қўяди. Юртимиздан чиққан аксар ўйинчилар 30 га кирар-кирмас "ўчиб" қолаётганини инобатга олсак, бу ҳам ҳавас қиларли кўрсаткичдир.

Шу ўринда сайтимиз ходимлари ва кузатувчилари номидан Анвар Ғофуровга ўзбек футболидаги 20 йиллик фаолияти, терма жамоадаги ўйинлари ва садоқати учун миннатдорчилик билдирамиз!

Тепада "Бунёдкор"нинг оғир кунларида ҳам жамоа билан бирга бўлгани ҳақида ёздик. "Олтин тўп"нинг 2003 йилги ғолиби Павел Недведнинг шундай фикри бор: "Клуб инқирозга учраса, футболчилар ва юлдузлар жамоани ташлаб кетади. Фақат одамлар қолади!"

Умид қиламизки, Анвар Ғофуров тез орада мураббийлик фаолиятини бошлаб, футболимизни ўзидан-да кучлироқ ўйинчилар билан бойитади. Ҳалол мураббий ва ҳакамлари бор ўзбек футболига фақат одамлар етишмаётгандек...

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Автор :
Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика