RU

Последние новости

18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  3 18:10Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  4 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  6 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  3 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  7 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  11 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  2 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9

25-турда ҳакамлар хато қилишдими? Экспертимиз таҳлили давомида бир нечта баҳсли вазиятлар юзага келди Новости

25-турда ҳакамлар хато қилишдими? Экспертимиз таҳлили давомида бир нечта баҳсли вазиятлар юзага келди

Ҳакамлар бўйича экспертимиз, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев Суперлиганинг 25-тур ўйинларидаги баҳсли ҳакамлик қарорларини таҳлил қилди.

"Сурхон" – "Динамо" (ВИДЕО)

Кўк либосдаги ўйинчи тўп учун курашишга улгурмасдан, одатий қоидабузарликни амалга оширди. Пенальти тўғри белгиланди.


"Қўқон-1912" – "Бунёдкор" (ВИДЕО)

Агарда қўполлик содир этилмаганда, ҳужум қилаётган томон 3 га 2 ўйинчи нисбатида устунликка эга бўларди, бу эса хавфли вазият содир этилишига замин яратарди. Хавф туғдириши мумкин бўлган ҳужумни бузгани учун сариқ карточка тўғри кўрсатилган.


"Қўқон-1912" – "Бунёдкор" (ВИДЕО)

Оқ либосдаги ҳимоячи тўпни бурчак томон тепиб юборади, кейинги ҳаракатлар эса табиий жараён ҳисобланади, сабаби бу тўқнашувдан қутулишнинг иложи йўқ эди, шу боис ўйин давом эттирилиши лозим.


"Насаф" – "Нефтчи" (ВИДЕО)

Ҳакам яхши ҳолатда бўлса-да, аввалига ҳеч қандай карточка кўрсатмагани ажабланарли. Вазиятни аниқ баҳолаш қийин, менимча, қўполлик қизил карточкага яқинроқ эди. Оёқнинг кафт қисми кўтарилган ҳолда рақибга ташланилган. Бу ҳолатда қизил либосдаги ўйинчи оёғининг ҳимояланмаган қисмига жароҳат етказиши мумкин эди. Шунингдек, у рақибнинг таянч оёғига ташланди, бу эса жароҳат олиш имкониятини оширади.


"Насаф" – "Нефтчи" (ВИДЕО)

Идрок қилиш қийин бўлган вазият. Биринчидан, дарвозабон саломатлиги учун хавфли равишда бошини қуйи эгганча тўпга ташланди. Ҳужумчи биринчи бўлиб тўпга ўйнагани учун дарвозабон жазоланиши керак. Ҳужумчи оёғини нормал баландликка кўтарди. Лекин бу ерда сариқ карточкадан бошқа нарса ҳақида гапириб бўлмайди, бунга ҳеч қандай мезон йўқ.


"Пахтакор" – "Қизилқум" (ВИДЕО)

Голни аниқлаш технологиясисиз бу вазиятни аниқ баҳолаб бўлмайди, аммо иккиламчи белгилар ҳимоячининг чап оёғи чизиқда эканлигини кўрсатади, лекин ўнг оёқ эса дарвоза ичкарисида эди ва тўп айнан ўша ердан қайтарилди. Ҳимоячидаги ўнг оёқ ҳолатидан келиб чиқиб, тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтганини тахмин қилиш мумкин.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика